← Назад
Решение #2852146 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8785-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 5 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, аризачи "***" ИЧСТ МЧЖ
таъсисчилари ***, ***нинг жавобгарлар ***, ***ларни жамият таъсисчилари
сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
"***" ИЧСТ МЧЖ таъсисчилари ***, ***(матнда даъвогарлар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ***,
***(матнда қарздор деб юритилади)ларни жамият таъсисчилари сафидан
чиқаришни сўраган.
Даъвогарлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ииш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Жондор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан тақдим қилинган
маълумотларга қараганда, "***" ИЧСТ МЧЖ иштирокчилари ***га 2011 йил 12
декабрда, *** 2019 йил 17 июлда ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилган.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-хатбошисига кўра, Иқтисодий
судга - иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган
фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган
низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, ишда тараф
ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий
ворисликка йўл қўймаса, иқтисодий иш иш юритишдан тугатилади.
Мазкур ҳолатда суд иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) 18-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига
кўра, ишда иштирок этган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат
ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса давлат божи қайтарилиши керак.
Суд, низо судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритиш
тугатилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган давлат божини
маълумотномага асосан қайтаришни ва 41.200 сўм почта харажатини
тўловчининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 110, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
4-2001-2502/8785-сонли иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат божи даъвогарга маълумотнома
асосида қайтарилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
***