← Назад
Решение #2852160 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2518/106178-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 5 ноябрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААА жавобгар БББ ҳисобидан 2 169 576 сўм асосий қарз, 433 915
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
тарафлар вакилининг иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар БББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) дан 2 169 576 сўм асосий қарз, 433 915 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Жавобгар манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни даъвогар ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини эшиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
4 августда маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шартнома
шартларига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш
мажбуриятини олган, жавобгар эса даъвогарга етказиб берилган маҳсулот
хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб,
жавобгарга махсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар етказиб
берилган маҳсулот қийматини тўлаб бермаслиги натижасида 2 169 576 сўм
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида
судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Юқоридаги 2 169 576 сўм қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топади.
Бироқ, ишни кўриш давомида жавогар томонидан қарздорлик тўлиқ
бартараф
этилганлиги
аниқланиб,
ушбу
холат
даъвогарнинг
маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига, ҳисобварақ-фактураларга асосан даъвогарнинг
жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир.
Шунга кўра, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 433 915 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
2
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда жавобгар қарзларини тўлиқ
тўлаганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, 206 000 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 74, 118, 168, 170 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ААА фойдасига жавобгар БББдан 206 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан сўнг олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
3