Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/3609 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI Ответчик / Подсудимый INDOR M GRO
Source ID 9419d890-4468-40e9-8219-9ad10cd67b7e Claim ID PDF Hash c223b650bbd8d27a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуни 34-моддаси онуни 34 law
аролик кодекси 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
Кодекснинг 261-моддаси Кодекс 261 code_article
Кодекснинг 262-моддаси Кодекс 262 code_article
аролик Кодекси 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/3609-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани 2025 йил 5 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов, даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови, 93 962 400 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Ш.Саломов (01-2/3338-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили С.Исломов (14-сонли ордер асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови ҳамда 93 962 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, судга далилларни тақдим қилиб, жавобгар томонидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови тўлаб берилганлигини, шунга кўра пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, жавобгар ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови ҳамда 93 962 400 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 666 400 000 сўм компенсация тўловига аниқлик киритиш лозимлигини маълум қилиб, даъво талаб дастлабкини рад этишни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги ёзма илтимосномасини рад этишни шунингдек, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 34-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорлари, шу жумладан ижара тўловининг миқдори табиий ресурсларнинг қай даражада кенг тарқалганлиги, сифати, уларни қайта тиклаш имкониятлари, улардан фойдаланишнинг қай даражада қулайлиги, комплекслилиги, самарадорлиги, уларнинг жойлашган ери, чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда бошқа жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек тегишли лимитлар қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади ва тасдиқланади. Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб юритилади)нинг 5-бандига кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар (кейинги ўринларда — бюджет ташкилотлари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланмайди. Бюджет ташкилотлари мазкур Низомга мувофиқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда, ундан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация тўловлари тўлайдилар. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига мансуб субъектлар (кейинги ўринларда — I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4 — 7бобларида келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда иш юритади. Низомнинг 22-бандига кўра атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисобкитоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин. Мазкур Низомнинг 7-боб, 27-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг келишувига мувофиқ Қашқадарё вилояти Экология атроф муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 10 сентябрдаги 336-сонли бўйруғига асосан “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси раҳбари D k R n хабардорлигида 2024 йил 11 сентябрдан 2024 йил 20 сентябрга қадар 10 кун муддатда текширув ўтказилган. Мазкур текширув давомида “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонасига қарашли бўлган Касби тумани “Муғлон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Пахта тозалаш заводида хосил бўлган чиқиндиларни компостлаш” обьекти фаолияти учун экологик оқибатлар баёноти 2023 йил 20 февралдаги 01/26-27-124 YEOB/ZEP-сонли Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган. Жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси бош директорининг 2024 йил 19 сентябрдаги маълумотномасида “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонасига қарашли Касби туман “Муғлон” МФЙ ҳудудида жойлашган Пахта тозалаш заводида хосил бўлган чиқиндиларни компостлаш” обьекти майдонида йиғилган чиқиндилар таркиби 2023 йилда 2500 тонна чорва мол гунги ва 1000 тонна минерал ўғит чиқиндиси жами 3500 тонна, 2024 йил ҳозирги кунда 3000 тонна чорва мол гунги ва 1500 тонна минерал ўғит чиқиндиси жами 4500 тонна чиқинди, 2023-2024 йиллар давомида ҳаммаси бўлиб 8000 тонна чиқиндилар йиғилганлиги маълум қилинган. Текшириш давомида аниқланишича ушбу ҳудудда чорва молларининг гунги ва аммофос чиқиндиларни пахта тозалаш заводида хосил бўлган чиқиндиларни компостлаш жараёнига қўшилиб компостлаш, чиритиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган. Жавобгар томонидан 2024 йил давомида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун 666 400 000 сўм компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоб қилинмаган ҳамда даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огохлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг компенсация ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, компенсация тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги учун даъвогар жавобгар ҳисобидан 93 962 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг, 7-боб 29-бандига кўра компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф-мухит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади. Шунингдек, мазкур Низомнинг 30-бандига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шунингдек, Кодекснинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Кодекснинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, суд даъвогарнинг мазкур пеняни қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 93 962 400 сўм пеня ундириш талабини 9 396 240 сўмга камайтиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида баён этилганларга кўра, жавобгар вакилининг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этишни, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар Қашқадарё вилоят экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 666 400 000 сўм компенсация тўлови, 9 396 240 сўм пеняни ундиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгар вакилининг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” фойдасига 666 400 000 сўм компенсация тўлови, 9 396 240 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 15 207 248 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов 4-1805-2509/3609-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани (хулоса қисми) 2025 йил 5 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов, даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови, 93 962 400 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Ш.Саломов (01-2/3338-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили С.Исломов (14-сонли ордер асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгар вакилининг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” фойдасига 666 400 000 сўм компенсация тўлови, 9 396 240 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 15 207 248 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ Касби тумани 2025 йил 5 ноябрь 4-1805-2509/3609-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов, даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови, 93 962 400 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Ш.Саломов (01-2/3338-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили С.Исломов (14-сонли ордер асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик этувчи ишни кўриш юзасидан суд мажлисини давом эттириб, қандай иш кўрилишини эълон қилди. Даъвогар “O`ZBEKISTON RESPUBLIK SI EKOLOGIY TROF-MUHITNI MUHOF Z QILISH V IQLIM O`ZG RISHI V ZIRLIGINING Q SHQ D RYO VILOY TI BOSHQ RM SI” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар “INDOR M GRO” масъулияти чекланган жамияти ҳорижий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови ҳамда 93 962 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар иштироки сўралди. Суд мажлисида тарафларнинг иштироки тўғрисида раислик этувчига ахборот бердим. Очиқ суд мажлисида томонлар розилигига асосан ўзбек тилида олиб борилишига келишилди. Раислик этувчи ишда иштирок этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Ишда иштирок этаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 20, 21-моддаларига асосан, судья ва суд мажлиси котибига рад этиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди. Томонлардан рад этиш тўғрисида илтимослар тушмади. Раислик этувчи суд мажлисини давом эттириб, томонларнинг қўшимча илтимослари бор-йўқлиги сўралганда, жавобгар вакили томонидан экспертиза тайинлаш тўғрсида илтимоснома борлигини маълум қилди. Раислик этувчи жавобгар вакилининг экспертиза тайинлаш тўғрсидаги илтимосномаси юзасидан сўзни даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар вакилининг экспертиза тайинлаш тўғрсидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Раислик этувчи жавобгарнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини иш ҳужжатларида 666 400 000 сўм компенсация тўлови ундириш юзасидан тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топганлиги боис қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Раислик этувчи тарафлар вакилларида бошқа ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Тарафлар вакиллари томонидан бошқа ариза ва илтимосномалар тақдим этилмади. Раислик этувчи даъво аризаси бўйича сўзни даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, судга далилларни тақдим қилиб, жавобгар томонидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови тўлаб берилганлигини, шунга кўра пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, жавобгар ҳисобидан 666 400 000 сўм компенсация тўлови ҳамда 93 962 400 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Саволлар бўлмади. Раислик этувчи даъво аризаси бўйича сўзни жавобгар вакилига берди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 666 400 000 сўм компенсация тўловига аниқлик киритиш лозимлигини маълум қилиб, даъво талаб дастлабкини рад этишни сўради. Саволлар бўлмади. Раислик этувчи иш бўйича далилларни текшириш ниҳоясига етганлигини эълон қилиб, тарафлар вакилларидан суд текширувига нисбатан қўшимча ва эътирозлари бор йўқлигини сўради. Қўшимча ва эътирозлар тушмади. Раислик қилувчи музокара учун сўзни тараф вакилига берди. Даъвогар вакили – даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили – даъво талаб дастлабкини рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиш учун маслаҳатда қолди. Бироздан кейин суд маслаҳатдан чиқиб, тарафлар вакилларини суд залига таклиф этиб, раислик қилувчи қабул қилинган ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди ва суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва у юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириш ҳамда ҳал қилув қароридан норози томон шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик этувчи Суд мажлиси котиби: А.Усманов М.Муҳаммадиев