Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9995 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 81f33ae4-711a-4f90-aaa4-b3b307601c38 Claim ID PDF Hash 88cd0f4199ac71b2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 4-1604-2501/9995-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 5 ноябрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Муродхўжаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар АААнинг жавобгар БББдан 249 856 406,71 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, корхона электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Корхона томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб берилган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 249 856 406,71 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли 2 тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади; иккинчи қисми асосан эса ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар (Корхона) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги 3 учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 477-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги ва мавжуд қарздорлик даъвогар вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари, ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 4 997 128,13 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддани қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар БББ ҳисобидан: -даъвогар ААА фойдасига 249 856 406,71 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетга 4 997 128,13 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев