← Назад
Решение #2852249 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8905-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 5 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўмаклашаётган суд ходими ***нинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ
манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан 30.665.000 сўм уғурта
товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар вакили *** (ишончнома
асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади)дан 30.665.000 сўм суғурта товонини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси шартларига кўра
суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини ва жавобгарга суғурта товонини тўлаш
ҳақида хат билан мурожаат қилинганлигини, бироқ тўлаб берилмаганлигини
тушунтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, даъвогар
шартнома шартларига кўра кутиш даврига риоя қилмаганлигини, кредитни
қайтариш муддати тугамаганлиги ёки кредит шартномаси муддатидан олдин
бекор қилинмаганлиги учун даъво талаби асоссиз эканлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
палата вакили иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан фуқаро Акрамова
Мухлиса Бобур қизи (матнда қарз олувчи деб юритилади) билан тузилган
2023 йил 16 мартда тузилган кредит шартномасига асосан “Ҳар бир оила
тадбиркор” дастури бўйича қишлоқ хўжалиги бўйича хизматлар учун 36 ой
муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 33.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш юзасидан тарафлар ўртасида
тузилган 2023 йил 2 мартдаги 1-сонли суғурта шартномаси асосида суғурта
мукофоти тўлангач 2023 йил 25 мартда EKU 0143769-сонли суғурта полиси
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома
қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган
сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини
олади.
Суғурта полисига асосан суғурта суммаси 39.600.000 сўм, суғурта
мукофоти 594.000 сўм, суғурта амал қилиш муддати 25.03.2023 йилдан
15.03.2026 йилга қадар белгиланган.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, “қарз олувчи” (кредит олувчи)
кредит шартномаси сўндириш жадвалида белгиланган кредит қарзини қайтариш
муддатида ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш
белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги молиявий мажбуриятни
бажармаслиги, яъни кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва/ёки унга
ҳисобланган фоизларни (кредит қарздорлигини) тўламаслиги (қайтара
олмаслиги) натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта
ҳодисаси ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 2.14-бандига кўра, зарар - суғурта ҳодисаси
содир бўлганда қарз олувчи суғурта қилдирувчи олдидаги ўз мажбуриятларини
тўлиқ ёки қисман бажармаслиги натижасида суғурта қилдирувчининг қайтариб
ололмаган кредит асосий қарзи ва ҳисобланган кредит фоизи миқдори
ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 9.1.1-бандига кўра, суғурталовчига талаб
билдирилгунига қадар суғурта қилдирувчи қарздордан қарзни ундиришнинг
барча чораларини кўриши зарурлиги белгиланган.
Қарз олувчи фуқаро Акрамова Мухлиса Бобур қизи кредит шартномаси
мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзини ўз
вақтида тўламаганлиги учун даъвогар фуқаролик ишлари бўйича судга ариза
2
билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро
судининг 2024 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан қарз олувчидан даъвогар
фойдасига жами 28.665.000 сўм кредит қарздорлиги муддатидан олдин
ундирилиши белгиланган ва ушбу суд ҳужжати асосида берилган ижро варақаси
бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, Мажбурий ижро
бюроси Қоракўл туман бўлими давлат ижрочисининг 2025 йил 16 сентябрдаги
қарорига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг пул
маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддасининг биринчи қисми 3-бандига асосан ижро
иши юритиш тамомланиб, ижро варақаси даъвогарга ижросиз қайтарилган.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан суғурта шартномаси
шартларига кўра кредит қарзини ундириш чоралари кўрилган, бироқ ушбу
қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги натижасида 28.665.000 сўм кредит асосий
қарзини қайтмаслиги хатари вужудга келган. Суғурта шартномаси шартларига
кўра кредитдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва суғурта товонини тўлашни
рад этиш учун асос бўладиган бошқа ҳолатларини тасдиқловчи далиллар мавжуд
эмас. Зеро, иш ҳужжатларида ажратилган кредит таъминотчи корхонага кўчириб
берилганлиги ва кредит олувчи томонидан кредит эвазига мазкур маҳсулот сотиб
олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек даъвогар томонидан кредит
мақсадли ишлатилганлиги бўйича тузилган мониторинг далолатномаси ва
ҳисобварақ-фактура мавжуд.
Даъвогарнинг мазкур ҳолатда суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги
сабабли ушбу суғурта товонини тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган
талабнома хати оқибатсиз қолдирилиб, шартнома мажбурияти асоссиз
бажарилмаган.
Зеро, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
34-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурталовчи суғурта шартномасида
кўрсатилган шахсга фақат суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурта
товонини (суғурта тўловини) тўлаши шарт.
Бироқ, суд даъвонинг 2.000.000 сўм кредит фоиз қарзи бўйича суғурта
товони ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, ФК 744-моддасининг учинчи қисмига кўра, 2024 йил 1 январдан
бошлаб вужудга келган муносабатларда кредит бўйича қарздорликни ундириш
тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган,
кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг
327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши
тўхтатилиши белгиланган. Ваҳоланки, кредит асосий қарзини муддатидан олдин
ундириш ҳақидаги 2024 йил 23 майдаги суд ҳужжати қабул қилинган бўлсада,
мазкур қонун нормасига зид равишда ушбу санадан кредит асосий қарздорлигига
асоссиз фоизлар ҳисобланган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг суғурта товонини ундириш ҳақидаги
даъво талабининг 28.665.000 сўмлик қисми асосли, қолган қисми асоссиз
ҳисобланади.
3
Суд жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган важлари билан
қўшилмади. Чунки, мазкур важлар асослантирилмаган ва суғурта товонини
тўлашни рад этишга асос бўла олмайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 28.665.000 сўм суғурта товонини ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик
бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши лозим.
Суд, даъво талабининг асосли қисми бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 573.300 сўм
давлат божи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундиришни ҳамда даъво талабининг асоссиз қисми
бўйича суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни ва даъвогар ҳисобидан
республика бюджетига 40.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 169-170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси “***” акциядорлик тижорат банки фойдасига 28.665.000 сўм
суғурта товони ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 573.300
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “**/” акциядорлик тижорат банкидан республика бюджетига
40.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
4
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
***
5