← Назад
Решение #2852258 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/6269-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
05.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили
У.Мусаев (ишончнома асосида), қарздор вакили Д.Наров (рахбар), муваққат
бошқарувчи К.Мамадиёровлар иштирокида, аризачи “CLUSTER COTTON W E T”
масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор TURKISTON BO’STONI фермер
хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “CLUSTER COTTON W E T” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалиги (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 15.08.2025 йилдаги ажримига асосан TURKISTON BO’STONI фермер
хўжалигига нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда К.Мамадиёров
муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили ишни қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра,
аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “CLUSTER COTTON W E T”
масъулияти чекланган жамияти жавобгар TURKISTON BO’STONI фермер
хўжалигига нисбатан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Суднинг 15.04.2024 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар TURKISTON BO’STONI фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “CLUSTER COTTON W E T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
31.859.892 сўм асосий қарз ва 750.000 сўм жарима ундирилган. Суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирганлиги сабабли 4-1304-2401/422-сонли иш юзасидан
ижро варақаси берилган. Мазкур суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси
бўлимига тақдим этилган. Бироқ, жавобгар TURKISTON BO’STONI фермер
хўжалиги томонидан 31.859.892 сўм асосий қарз ва 750.000 сўм жарима бугунги
кунга қадар қопланмасдан келинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Муваққат бошқарувчи К.Мамадиёров томонидан судга тақдим этилган
ҳисоботида қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалигининг аризачи
“CLUSTER COTTON W E T” масъулияти чекланган жамиятидан 17.643.900 сўм
асосий қарзи мавжудлигини, шунингдек,
бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалардан қарзи 922.100 сўм, “Агробанк” АТБдан 186.480.000 сўм кредит
қарзи ҳамда бошқа кредиторлик қарздорликлари билан жами 205.046.000 сўм
қарздорлиги мавжуд эканлигини маълум қилган ва 25.09.2025 йилдаги кредиторлар
йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида
қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Қонуннинг 92-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор банкрот
деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган
пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор
қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун
назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида)
давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат
органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалигининг 25.09.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб,
К.Мамадиёровни тайинлаш белгиланган.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, аризачининг талабини қаноатлантириб,
жамиятни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда
тугатиш бошқарувчиси этиб К.Мамадиёровни тайинлашни лозим топди.
Қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалигининг 25.09.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра, муваққат бошқарувчисига вазифасини
бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баробари миқдорида ҳақ
тўлаш белгиланган.
Шунга кўра, қарздорни банкрот деб топилиши ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаганлиги муносабати билан кузатув тартиб-таомилини тугатиш лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажатларини, Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118,176-180,186,210-211-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Аризачи “CLUSTER COTTON W E T” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалигини (СТИР 302921695) тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб
топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланлиги муносабати билан
унга нисбатан жорий этилган кузатув тартиб-таомили тугатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб К.Мамадиёров тайинлансин ва унга Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 53-54, 143моддаларида назарда тутилган тартибда TURKISTON BO’STONI фермер
хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва мазкур қонунда белгиланган
тартибда фаолиятига доир ҳамда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш
натижалари ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш
мажбуриятлари юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси К.Мамадиёров зиммасига Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган
“Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган
вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалигига уч иш кунида
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа
қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин.
К.Мамадиёровга кредиторлар йиғилиши қарорига кўра муваққат
бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти)
баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.
Қарздор TURKISTON BO’STONI фермер хўжалиги ҳисобидан:
- аризачи “CLUSTER COTTON W E T” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор
эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров