Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4038 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 783383fc-2dcd-4397-93c8-2ec39bb202d6 Claim ID PDF Hash 0e153527a678219b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4038-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 5 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Миришкор туман Фермерлар кенгашининг “EG BERDIYEV BOBO UROD ISK ND ROVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан 27 296 532 сўм аъзолик бадалини ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари Р.Хазратқулов, Т.Субхонов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Миришкор туман Фермерлар кенгаши (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “EG BERDIYEV BOBO UROD ISK ND ROVICH” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 27 296 532 сўм аъзолик бадалини ундиришни сўарган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 6 сентябрда ҳамда 2025 йил 25 апрелда Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига аъзолик шартномалари имзоланган. 2018 йилдаги аъзолик шартномасининг 3.2-бандига кўра, пахта хомашёси ҳамда ғалланинг харид нархининг 0,8 фоизи миқдоридаги аъзолик бадали маблағлари фермер хўжаликларининг махсус ҳисоб варағига кирим қилинади ҳамда аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномалари асосида Кенгашнинг махсус ҳисоб варағига тўлаб берилиши назарда тутилган. Тарафлар 2025 йилда ўртасида имзоланган шартноманинг 2.3-бандида Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хом-ашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шакиланган ўртача нархидан 0,6 фоизи миқдордаги ва бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларининг 0,5 фоизи миқдордаги аъзолик бадали маблағлари фермер хўжаликларининг асосий ҳисоб варағига кирим қилинади ҳамда фермер хўжалиги аъзолик бадали сумасини мутаносиб равишда шартномага мувофиқ туман кенгашининг 20212 асосий ҳисоб варағига тўлаб бориши белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида фермер хўжалигининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлиқ, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиб бориши белгиланган. Шунга асосан жавобгар томонидан кенгашга аъзолик баллари тўлиқ тўланмасдан келганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 2018 йил учун 1 070 303 сўм, 2019 йил учун 413 063 сўм, 2020 йил учун 1 643 528 сўм, 2021 йил учун 5 282 985 сўм, 2022 йил учун 9 163 141 сўм, 2023 йил учун 6 092 442, 2024 йил учун 3 550 409 сўм сўм ва 2025 йил учун 906 787 сўм жами 27 296 532 сўмни ташкил этган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 27 296 532 сўм аъзолик бадали, 545 931 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “EG BERDIYEV BOBO UROD ISK ND ROVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Миришкор туман Фермерлар кенгаши фойдасига 27 296 532 сўм аъзолик бадали, 545 931 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов