Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2403/6168 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aa3098c3-00ed-4471-b57f-3f3293a6e6a4 Claim ID PDF Hash 6c59a3667fcb7732... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онун 27-моддаси онун 27 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2403/6168-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Мамажонова Тафтиш инстанциясида маърузачи судья Ш.Тўхтабоев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Хоназаров раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг котиблигида, даъвогар “sh h N dir qurilish” хусусий корхонасининг жавобгар Янги Наманган тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан 207 391 686 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги қароридан норози бўлиб Янги Наманган тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили У.Жўраев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Мамаджановнинг қатнашувида, судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: “N dir sh h qurilish” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Янги Наманган тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 207 391 686 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Наманган вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқарма (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади)лари ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қанотлантирилиб, даъвогар фойдасига 1 жавобгар ҳисобидан 200 631 447 сўм асосий қарз, 2 074 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Суд ҳужжатидан норози бўлган Наманган шаҳар прокурори судлов ҳайъатига кассация протести билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация протестини қаноатлантиришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Янги Наманган тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Тафтиш тартибидаги шикоятга асос қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бу бўлса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда 2850-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”да буюртмачиларнинг тегишли Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликларни тўлаб берилмаслиги белгиланганлиги, шартнома давлат хариди тартиб-таомилларига зид равишда тузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг қарорининг 2.3-бандида, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги қаратилган бўлиб, ушбу қоида давлат хариди тартибтаомиларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, суд тарафлар томонидан келтирилган важлар ва далилларнинг ишончлилиги, асослилиги ва қонунийлигига тегишли ҳуқуқи баҳо бермаганлиги, бажарилган ишлар миқдори ва сифати текшириб қабул қилиб олинмаганлиги, бажарилган ишлар сифати лойиҳа-смета ҳужжатларига тўғри келиш ёки келмаслигига аниқлик киритмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўрсатилган хизматлар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши лозим бўлса-да, расмийлаштирилмаганлигига эътибор бермаганлиги каби важлар келтирилган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган даъвогар, жавобгар ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Наманган 2 вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакил иштироки таъминланмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига асосан, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмаслигидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида бошқарма вакили тафтиш тартибидаги шикоятни қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан олинган маълумотга кўра 200 631 447 сўм тўловлар даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини билдириб, уни қаноатлантириб беришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанция судининг қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни ҳамда даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасида прокурор тафтиш тартибидаги шикоятни қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанция судининг қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни ҳамда даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурпорни тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш 3 муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 631-моддасига мувофиқ пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФК 666-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 21 ноябрда тузилган 9-сонли шартномага мувофиқ даъвогар Янги Наманган тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъмурий биносини қуриш, 35-мактаб иссиқлик пунктини ва 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса даъвогарга бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар томонидан имзоланган бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар (Ф-3, Ф-5)га асосан 207 391 686 сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилган. Шартноманинг 4.3-бандида тўловлар даъвогар ва жавобгар ўртасида имзоланган ҳар ой учун бўлган бажарилган ишлар далолатномаси Ф-2 асосида жавобгар томонидан 10 кун муддат ичида амалга оширилиши назарда тутилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай бажарилган ишлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва 207 391 686 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Суднинг 2024 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга Наманган вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мутахассис сифатида жалб қилиниб, даъвогарнинг Янги Наманган тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 35-мактаб ва 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бажарган таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганда, даъвогар томонидан 6 760 239 сўм маблағ ҳисобот ҳужжатларига ортиқча киритилганлиги аниқланган. Бу ҳақда 2024 йил 25 октябрда тарафлар вакиллари иштирокида далолатнома тузилган. 4 Шу боис, биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан 200 631 447 сўмни ундиришни белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланади, бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 11-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошисида, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 3-бандига кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги, мазкур Пленум қарорининг 2.3-бандида эса, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги тўғрисидаги тушунтиришларга риоя қилган ҳолда биринчи инстанция суди шартномани тузилмаган деб баҳолаб, даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келган бўлса, кассация инстанция суди биринчи инстанция суди тўғри тўхтамга келган ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйган. 5 Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг 4-хатбошига кўра ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига амал қилади. Қонун 27-моддасининг тўртинчи қисмига кўра Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қонун талаблари асосида тузилмаган. ФК 114-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ФК 116-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 4-бандининг биринчи хатбошисида, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир деб тушунтириш берилган. Даъвогарнинг даъво талабларининг асоси қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган ҳақиқий бўлмаган шартномага асосланган. Жавобгарнинг 2025 йил 5 ноябрдаги маълумотномасига кўра, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарорига 6 асосан даъвогар ҳисобига 2024 йил 26 декабрдаги 3310406565-сонли тўлов топшириқномаси билан 154 958 102 сўм ва 2024 йил 26 декабрдаги 3310406569-сонли тўлов топшириқномасига асосан 45 673 345 сўм жами 200 631 447 сўм тўлаб берилганлиги маълум қилинган. Судлов ҳайъати, тарафлар ўртасидаги шартнома давлат хариди тартибтаомилларига зид равишда амалга оширилганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим эканлигини, бироқ амалда 200 631 447 сўмлик иш бажарилганлигини, буни инкор этувчи далиллар тақдим этилмаганлигини, назорат ўлчови ўтказилиб тасдиқланганлигини, бажарилган ишларни қайтариб бериш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан қўллашни лозим топади. Бироқ, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асосида пул маблағлари тўлаб берилганлиги сабабли 200 631 447 сўмлик бажарилган ишлар қийматини тўланган деб ҳисоблаб, уни инобатга олишни лозим топади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, иш юзасидан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб,жпаобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 200 631 447 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни, бироқ ундирилиши лозим бўлган 200 631 447 сўм бажарилган ишлар қиймати жавобгар томонидан тўлаб берилганлигини ҳисобга олиб, уни инобатга олишни, даъвогар ҳисобидан кассация инстанцияси суди учун 1 037 000 сўм, тафтиш инстанцияси суди учун 1 037 000 сўм жами 2 074 000 сўм давлат божи, Наманган вилоят суди суди депозитига 37 500 сўм суд почта харажати, ундиришни, Янги Наманган тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимига ҳисобига тафтиш инстанция суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 2 074 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, Наманган 7 туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 ноябрдаги асосий қарз, давлат божи ва почта харажати ундириш ҳақидаги ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 3244, 3246, 3247, 3248 ва 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, Янги Наманган тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан “N dir sh h qurilish” хусусий корхонаси фойдасига 200 631 447 сўм бажарилган ишлар қиймати ундирилиб, уни тўланганлиги инобатга олинсин. “N dir sh h qurilish” хусусий корхонаси ҳисобидан: - республика бюджетга 2 074 000 сўм давлат божи; - Наманган вилоят суди суди депозитига 37 500 сўм суд почта харажати; - Янги Наманган тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “N dir sh h qurilish” хусусий корхонаси томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 2 074 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 28 ноябрдаги асосий қарз, давлат божи ва почта харажати ундириш ҳақидаги ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Тафтиш тартибидаги шикоят қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси имзо А.Хоназаров ҳайъат аъзолари имзо А.Иномов Ш.Тўхтабоев 8