Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/6274 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение CLUSTER COTTON WHE T Ответчик / Подсудимый
Source ID 4bc6b714-2484-4f1e-9dc4-2b5327ff37e4 Claim ID PDF Hash d7d781b70609309a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/6274-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 05.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили У.Мусаев (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи К.Мамадиёровлар иштирокида, аризачи “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 15.08.2025 йилдаги ажримига асосан CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигига нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда К.Мамадиёров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамияти жавобгар CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигига нисбатан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг 11.01.2024 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар CHINOBOD G`URURI фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30.369.119 сўм асосий қарз ва 728.858 сўм жарима ундирилган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганлиги сабабли 4-1304-2303/3329-сонли иш юзасидан ижро варақаси берилган. Мазкур суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси бўлимига тақдим этилган. Бироқ, жавобгар CHINOBOD G`URURI фермер хўжалиги томонидан 30.369.119 сўм асосий қарз ва 728.858 сўм жарима бугунги кунга қадар қопланмасдан келинган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Муваққат бошқарувчи К.Мамадиёров томонидан судга тақдим этилган ҳисоботида қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигининг аризачи “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамиятидан 31.159.000 сўм асосий қарзи мавжудлигини, шунингдек, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан қарзи 35.745.100 сўм, “Агробанк” АТБдан 140.598.510 сўм кредит қарзи ҳамда бошқа кредиторлик қарздорликлари билан жами 224.295.600 сўм қарздорлиги мавжуд эканлигини маълум қилган ва 25.09.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 92-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигининг 25.09.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, К.Мамадиёровни тайинлаш белгиланган. Юқоридагиларга мувофиқ суд, аризачининг талабини қаноатлантириб, жамиятни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб К.Мамадиёровни тайинлашни лозим топди. Қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигининг 25.09.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра, муваққат бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланган. Шунга кўра, қарздорни банкрот деб топилиши ва тугатишга доир иш юритишни бошлаганлиги муносабати билан кузатув тартиб-таомилини тугатиш лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини, Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118,176-180,186,210-211-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Аризачи “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигини (СТИР 303712306) тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланлиги муносабати билан унга нисбатан жорий этилган кузатув тартиб-таомили тугатилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб К.Мамадиёров тайинлансин ва унга Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 53-54, 143моддаларида назарда тутилган тартибда CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва мазкур қонунда белгиланган тартибда фаолиятига доир ҳамда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси К.Мамадиёров зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалигига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. К.Мамадиёровга кредиторлар йиғилиши қарорига кўра муваққат бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин. Қарздор CHINOBOD G`URURI фермер хўжалиги ҳисобидан: - аризачи “CLUSTER COTTON WHE T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Хужаназаров