← Назад
Решение #2852303 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 872 символов
4-1204-2501/5362-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Оқолтин тумани
2025 йил 05 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “BEND
ENGINEERING C M” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “B T
Q LTIN INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 83.808.000 сўм
миқдоридаги асосий қарз ва 41.900.000 сўм миқдоридаги пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Ш.Норқўзиева (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар)
С.Мамадалиевлар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “BEND ENGINEERING C M” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “B T
Q LTIN INVEST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Жавобгар) ҳисобидан 83.808.000 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 41.900.000
сўм миқдоридаги пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини тушунтириб, судга медиатив келишувни
тақдим қилди ва шу сабабли даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
04 ноябрь куни медиатив келишув тузилган бўлиб, медиатив келишувга кўра
тарафлар Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2501/5362-сонли
иқтисодий иши медиация тартибида ҳал этилганлигини тасдиқлашиб, жавобгар
даъвогар олдидаги юзага келган қарздорликни 2026 йил 05 январь кунига қадар
бартараф этиш мажбуриятини олган, шунингдек олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши белгиланган.
Суд тарафлар вакиллари томонидан тақдим этилган 2025 йил 04 ноябрдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли
билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал
этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, палатанинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 1.257.080 сўм
миқдоридаги давлат божини даъвогарга қайтаришни ва 41.200 сўм миқдоридаги
почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъвогар “BEND ENGINEERING C M” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 1.257.080 сўм миқдоридаги давлат божи
даъвогар “BEND ENGINEERING C M” масъулияти чекланган жамиятига
қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари даъвогар
“BEND ENGINEERING C M” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов
2