← Назад
Решение #2852312 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 273 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ХХХХХХ-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Т.Тўраевнинг котиблигида, аризачи вакили
М.Қодиров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, ААнинг, жавобгар "ББ" га
нисбатан банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни, Наманган вилоят солиқ бошқармаси биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
а н и қ л а д и:
АА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, "ББ" (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи вакили суд мажлисида аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суднинг ажрими жавобгарга белгиланган тартибда юборилган бўлсада,
шу куни жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда
иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар умумбелгиланган солиқларни
тўловчиси сифатида ҳудудий давлат солиқ бошқармасида рўйхатдан ўтган
бўлиб, солиқ ҳисоботини белгиланган муддатга қадар солиқ органига тақдим
этмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи
банкдаги ҳисоб - рақами бўйича операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатилган.
Жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган тартибда топшириш
лозимлиги ҳамда мазкур талаблар бажарилмаслиги оқибатлари ҳақида
ҳабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур ҳабарнома
талаблари 10 кундан кўпроқ муддат ичида эътиборсиз қолдирилганлиги боис,
аризачи иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 82-моддасига асосан, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 273-моддасида Солиқ тўловчилар, агар
ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт деб белгиланган.
Мазкур кодекснинг 111-моддаси биринчи қисмига кўра, Солиқ
тўловчининг
(солиқ
агентининг)
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Бундан кўринадики, аризачининг талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим.
Баён этилганларга кўра, суд, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, мазкур
тоифадаги ишларни кўришда хар икки тараф хам давлат божини тўлашдан озод
этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 215-222-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
"ББ" нинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларнинг (солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) чиқиш қисми тўхтатиб қўйилсин.
Аризада кўрсатилган камчиликлар ва тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар бартараф қилингандан сўнг жавобгарнинг ҳисоб-варақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кун муддат
ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига
апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
А.А.Каримов