← Назад
Решение #2852314 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 101 символов
4-1201-2503/14232-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили Ж.Эргашев (ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “SIRD RY SUV
` IN I” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“ URS ID ZIZ K
K R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
44 166 830 сўм ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “SIRD RY
SUV
` IN I” акциядорлик жамияти
(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “ URS ID ZIZ K
K R”
масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 44 166 830 сўмни
ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (ФК)
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳудудида ичимлик сув ва оқова сувдан
фойдаланиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш юзасидан
расмийлаштирилган 2025 йил 12 июндаги далолатномага кўра, жавобгар
ичимлик сув тармоғига дм 20 мм бўлган қувур орқали уланганлиги, сув
ҳисоблагич ускунаси мавжудлиги, соз ҳоалтда эканлиги, лекин ушбу сув
тармоғидан ташқари дм 20 мм бўлган қўшимча сув тармоғига ўзбошимчалик
билан уланганлиги аниқланган. Далолатнома билан жавобгар таништирилиб,
камчиликни баратраф этиш ҳақида огоҳлантирилган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгар ҳудудида ичимлик сув ва оқова
сувдан фойдаланиш ҳолати юзасидан такроран ўтказилган ўрганиш бўйича
расмийлаштирилган 2025 йил 28 июлдаги далолатномага кўра, жавобгар
томонидан юқоридаги камчилик бартараф этилмаган.
Шу боис, даъвогарнинг 2025 йил 4 августдаги қайта ҳисоб-китоб
баённомасига кўра, жавобгарда “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 87-банди “б” кичик
бандига мувофиқ, диаметри 20 мм бўлган сув тармоғи учун 77 кун учун жами
44 166 830 сўм ҳисобланган.
Даъвогарнинг 2025 йил 4 августдаги 0091-сонли талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 44 166 830 сўмни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (Қоидалар) нинг 14-банди “б” кичик бандига кўра,
ИСКХ ташкилотлари истеъмолчиларининг II гуруҳга иссиқлик таъминоти
ташкилотлари, ИСКХ ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва
ётоқхоналари, бюджет ташкилотлари, диний ташкилотлар, элчихоналар ва
дипломатик ваколатхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
хусусий уй-жой эгалари ширкатлари киради.
Қоидаларнинг 49-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув
таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари
ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам)
ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан
ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва
жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари
аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада
далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган
субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан
уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган
зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу
Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик
учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб
беради.
Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда
далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар
гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан
тасдиқланиши лозим.
Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш
ва эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш
ҳуқуқига эга.
Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб
қилиш истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик
билан уланган истеъмолчи ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади
ва бу ҳақда белгиланган тартибда икки нусхада далолатнома
расмийлаштирилади.
Қоидаларнинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация
тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик
аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори
мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати
бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади:
ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш
далолатномаси тузилган кундан;
агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ
ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан
бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан
тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб
фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади.
Қоидаларнинг 76-бандига мувофиқ, ИСКХ ташкилоти томонидан
истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга
олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар уч ойда 1 марта олиниб, тегишли
далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади
ва унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади) истеъмолчиларнинг
маълумотларига ўзгартиришлар киритилади.
Қоидаларнинг87-банди “б” кичик бандига кўра, сувни ҳисобга олиш
асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган ичимлик
сув миқдори суткасига II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий
ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича формула
билан амалга оширилиб, ҳисобланади, бунда:
М — 0,60 — 0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи
коэффициенти;
F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички
диаметр бўйича), м2;
g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;
Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги
сувнинг метр ҳисобидаги босими;
t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга
олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт.
Шу боис, даъвогар томонидан жавобгарда диаметри 20 мм бўлган
ҳисоблагичсиз сув тармоғи бўйича сарфланган ичимлик сув миқдори
суткасига Қоидаларнинг 87-банди “б” кичик бандига мувофиқ асосли
ҳисобланган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд Қоидаларга асосан,
даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик
бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари қааноатлантирилганлиги, суд харажатлари
даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича
ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 883 337 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ URS ID ZIZ K
K R” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “SIRD RY SUV
` IN I” акциядорлик
жамияти фойдасига 44 166 830 сўм, олдиндан тўланган 883 337 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков