← Назад
Решение #2852318 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
4 051 символов
4-1204-2501/5357-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Оқолтин тумани
2025 йил 05 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “S RD B
UNVERS L LUSTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар
“ЗИЁВИДДИН БОБО” фермер хўжалиги ҳисобидан 83.979.748 сўм
миқдоридаги асосий қарз ва 41.989.874 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Сайдуллаев
(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда - палата) “S RD B UNVERS L LUSTER” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида, жавобгар
“ЗИЁВИДДИН БОБО” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар)
ҳисобидан 83.979.748 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 41.989.874 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини тушунтириб, судга медиатив келишувни
тақдим қилди ва шу сабабли палатанинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Палата томонидан судга ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш
тўғрисида ёзма илтимоснома киритилган.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
05 ноябрь куни медиатив келишув тузилган бўлиб, медиатив келишувга кўра
тарафлар Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2501/5357-сонли
иқтисодий иши медиация тартибида ҳал этилганлигини тасдиқлашиб, жавобгар
даъвогар олдидаги юзага келган 83.979.748 сўм миқдоридаги асосий қарз ва
41.989.874 сўм пеняни 2025 йилнинг 31 декабрига қадар бартараф этиш
мажбуриятини олган, шунингдек олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги
почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши белгиланган.
Суд тарафлар вакиллари томонидан тақдим этилган 2025 йил 05 ноябрдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли
билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал
этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, палатанинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми
2-бандига асосан палатанинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз
иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдириб, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари даъвогар
“S RD B
UNVERS L
LUSTER” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов
2