Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2504/5667 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO Ответчик / Подсудимый
Source ID c5f5939e-f32e-4904-984b-ce0b2178e18f Claim ID PDF Hash 4b7534aa3ce6342a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикасининг Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 543 символов
4-1202-2504/5667-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 05 ноябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO‘RSATISH” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “SHOHJAHON ZAFARBEKOVI H" фермер хўжалигидан 8 250 000сўм асосий қарз ва сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Қуватов (06.11.2025 йилдаги 62-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO‘RSATISH” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, "SHOHJAHON ZAFARBEKOVI H" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 8 250 000сўм асосий қарз ва 4 125 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасига келмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини, қарздорлик бугунга қадар ҳам қопланмаганлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 19.09.2024 йилда 186-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга ўзига тегишли товарни (сотиб олувчи) мулк қилиб топшириш, жавобгар эса ушбу товарни қабул қилиш ва ҳақини даъвогарга олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, жавобгарга 24.09.2024 йилдаги 186-сонли ҳисобварақ фактура билан 8 250 000 сўмлик маҳсулотлар (хлоридлар, хлорид оксидлари, хлорид гидроксидлари) етказиб берилган. Шартнома шартларига зид равишда жавобгар маҳсулот учун тўловни амалга оширмаган. Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган Шу боис, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгардан 8 250 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Бажарилган ишлар ва мавжуд қарздорлик ҳисобварақ фактуралар, бир томонлама солиштирма-таққослаш далолатномаси ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 8 250 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун жавобгардан 4 125 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.3 бандида сотиб олувчи томонидан товар ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун, ўз вақтида тўланмаган қарз суммасининг 0,5% миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ошмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 4 125 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, кредитор ва қарздорнинг манфаатларини инобатга олиб даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга бўлган даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божини ҳамда 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO‘RSATISH” масъулияти чекланган жамиятининг "SHOHJAHON ZAFARBEKOVI H" фермер хўжалигидан 8 250 000сўм асосий қарз ҳамда 4 125 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. "SHOHJAHON ZAFARBEKOVI H" фермер хўжалиги ҳисобидан “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO‘RSATISH” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 250 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Сулайманбекова