← Назад
Решение #2852363 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 833 символов
4-1203-2501/4455-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 05 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
А.Аскаржоновнинг котиблигида, Ховос туман адлия бўлимининг «N rm x lid r
quruv hi» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Ховос туман
йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасидан 146 956 872,53 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман
прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, Ховос туман адлия бўлими бошлиғи
Э.Аманбаев, даъвогар вакили Ў.Нурматов (04.04.2025 йилдаги №1-сонли
ишончнома асосида) жавобгар вакили С.Абдалиев (05.11.2025 йилдаги №41сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ховос туман адлия бўлими «N rm x lid r quruv hi» акциядорлик жамияти
(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар «Ховос туман йўллардан
фойдаланиш»
давлат
муассасаси(кейинги
матнларда
“жавобгар”деб
юритилади)дан 146 956 872,53 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг
пердметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар даъво аризани қувватлаб, 22.04.2024 йилдаги №-1сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси ғазначиликдан рўйхатдан ўтгани,
06.01.2025 йилдаги №1-сонли қўшимча келишув тарафларнинг розилигига асосан
тузилгани ва бу қонунбузилиш ҳисобланмаслиги, жавобгарга (тош, щебень) каби
юкларни юк автомашинасида ташиш хизмати кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар
жавобгар томонидан қабул қилиниб, 146 млн сўм маблағ тўланмасдан
қолганлигини билдириб, судга ўз важларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакли ҳисоб рақамимиз вилоят ғазнада бўлганда
қисман 270 млн сўм тўлангани, туман ғазнага ўтгандан кейин тўловлар тўлаш
имкони бўлмаганлиги, даъвогар транспорт хизмати кўрсатгани ва қарздорлик
асослилиги, қўшимча келишувр ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Ғазначилик ва молия органи вакили суд мажлисида иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-
моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим
этилган далиллар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 709-711моддаларига асосан, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи
томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб
бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк
жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига
асосан давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга
ошириладиган давлат харидлари бўйича мажбурий тартибда тендер ўтказилиши,
шартномалар ғазначиликлдан рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг харид комиссияси томонидан танлов
(тендер) ўтказилиб (лот 24110012352517), унда даъвогар ғолиб топилиб,
17.04.2024 йилда баённома расмийлаштирилган.
Натижада тарафлар ўртасида 2024 йил 22 апрелда №1-сонли транспорт
хизмати кўрсатиш шартномаси имзоланиб, шартнома шартларига кўра, даъвогар
авторанспортда юкларни ташиш хизматини кўрсатиш, жавобгар ўз навбатида
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ҳамда уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олиб, шартнома қиймати 900 000 000 сўмни ташкил
этиб, шартнома муддати 2024 йил 31 декабрга қадар амал қилиши белгиланган.
Ғазначилик томонидан судга тақдим этилган 05.11.2025 йилдаги
маълумотномада тарафлар ўртасида имзоланган қиймати 900 000 000 сўмлик,
2024 йил 22 апрелда имзоланган №1-сонли шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтиб, қисман 270 000 000 сўм тўлаб берилган.
Даъво ариза важлари ва илова қилинган ҳужжатларга кўра, 2024 йилда
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати 159 052 473,86 сўмни
ташкил қилиб, 2024 йил 23 ва 27 декабрда электрон шаклда расмийлаштирилган
ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатларга асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
2024 йил 22 апрелда имзоланган №1-сонли шартноманинг 7.1.-бандида
шартнома тарафининг шартнома муддати тугаётганда шартномани бекор қилиш
ҳақида мурожаати бўлмаганда, шартнома шу шартлар асосида кейинги календар
йилга узайтирилииши белгилансада, лекин 2025 йил 06 январда тарафлар
ўртасида №1-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унда юқоридаги №1-сонли
транспорт хизмати кўрсатиш шартномасининг муддатини 2025 йил 31 июлга
қадар узайтиришга келишилган.
Натижада 2025 йилда бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати
350 358 758,4 сўмни ташкил қилиб, 2025 йил 21 июнь, 23 июнь ва 21 июлдаги
электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатларга
асосан жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
2024 – 2025 йилларда бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати
жами 509 411 232,26 сўмни ташкил қилиб, шундан 159 052 473,86 сўми
2024 йилда ва қолган 350 358 758,4 сўми 2025 йилда бажарилган.
Жами 509 411 232,26 сўм бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан,
қисман тўланган 270 000 000 сўм ва жавобгарнинг метан газ қийматидан
ҳақдорлиги 92 454 359,73 сўм жами 362 454 359,73 сўм тўланган маблағ деб
ҳисобга олиниб, қолган 146 956 872,53 сўм маблағни ундириш сўралган.
Ўтказилган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича ғолиб деб
топилган даъвогар билан имзоланган 2024 йил 22 апрелда №1-сонли транспорт
хизмати кўрсатиш шартномасининг муддати, тарафлар ўртасида 2025 йил
06 январда имзоланган №1-сонли қўшимча келишув асосида 2025 йил 31 июлга
қадар узайтирилиб, бажарилган ишларнинг 350 358 758,4 сўм қисми 2025 йилда
бажарилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2
15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 3 -банди, учинчи ва тўртинчи
қисмларида агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини
тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, танлов (тендер)
савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг келишувига
асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, тарафларнинг транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида
имзоланган шартнома тендер ғолиби деб топилган шахс билан имзолансада,
лекин ғазначиликдан рўйхатдан ўтмагани, айнан ушбу шартнома бўйича
имзоланган қўшимча келишув №163-сонли қарорининг 32-бандида берилган
тушунтириларга зид бўлгани яъни танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича
тузилган шартнома шартлари хусусан муддатининг 2025 йил июль ойига қадар
узайтирилгани, қўшимча келишув тендер комиссияси тасдиғисиз тарафларнинг
келишуви билан ўзгартирилгани ва бу ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, ИПК 118-моддасига асосан даъво талабининг рад этилган қисми бўйича
2 939 137,45 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ховос туман адлия бўлимининг «N rm x lid r quruv hi» масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Ховос туман йўллардан фойдаланиш»
давлат муассасасидан 146 956 872,53 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «N rm x lid r quruv hi» масъулияти чекланган жамияти
зиммаисдаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар «N rm x lid r quruv hi» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 2 939 137,45 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев