← Назад
Решение #2852368 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| нинг | 1 | — | law | |
| исмига ва | 16 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1366-сонли иқтисодий иш
судья Б.Т.Бекмуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 05 ноябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Бекмуратов
раислигида, судья ёрдамчиси К.К.Данияровнинг котиблигида, даъвогар
вакили юридик бошқарма бошлиғи Ўринбосари ХХХ (2025 йил
11август кунги 01-20-210-сонли ишончнома асосида) ва учинчи шахс вакили
ХХХ тумани ҳокимлигининг ҳуқуқ маслаҳатчиси ХХХ (2025 йил
10 октябрь кунги 01-02/231-сонли ишончнома) ва мутахассис Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси ХХ тумани филиали бошлиғи ХХХларнинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси ХХХнинг жавобгар «ХХХ» нодавлат
таълим муассасасига нисбатан 2018 йил 14 июнда тузилган 0324/01-сонли
битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
очиқ суд мажлисида, ўз суд биносида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда «ХХХ» нодавлат
таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
2018 йил 14 июнда тузилган 0324/01-сонли битимни бекор қилишни сўраган.
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрь кунги
ажрими билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши (бундан
буён матнда Вазирлар кенгаши деб юритилади) ва ХХ тумани ҳокимлиги
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.
Шунингдек Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
10 октябрь кунги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари
палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш
соҳасидаги ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, ХХХ тумани ҳокимлиги ва
Ўзбекистон Республикаси ХХХдан мутахассис ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси,
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат қилиш
инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этиш белгиланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома талаблари қўпол равишда
бузилганлигини, ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ
тасдиқланиши, шу боис тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 14 июнда
тузилган 0324/01-сонли битимни бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъво талабини
қувватлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво талабига эътирози
йўқлигини, чунки жавобгарга ажратиб берилган ер майдонига бўлган ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаси бекор бўлганлигини билдирди.
Жавобгар вакиллари ва унинг адвокати 2025 йил 10 октябрь кунги суд
мажлисида, даъво талабларини тан олмасдан, ҳоким қарори ва битимга асосан
қурилиш ишларини тамомлаш кераклигини, бироқ ушбу қурилиш ишларини
амалга ошириш учун режа бўйича банк томонидан кредит
ажратилмаганлигини, бундан ташқари қурилиш ишларини бошламаслиги
тўғрисида хат берилганлигини, шунга қарамасдан ҳозирда қурилиш ишларини
ўз ҳисобидан амалга ошираётганлигини, деярли 40 фоиз ишлар
бажарилганлигини, шунингдек битимнинг амал қилиш муддати 30 йил
эканлигини, қурилиш ишларинининг чузилиш сабаблари даъвогар томонидан
ўрганилмаганлигини билдирган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
ва учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
уларнинг вакиллари иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар ва учинчи
шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
68-моддасига,
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб
юритилади)нинг 1-моддаси биринчи қисмига ва 16-моддасига кўра, ер
умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат
муҳофазасидадир.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, ХХХ тумани
ҳокимининг 2018 йил 16 февраль кунги 345-сонли қарорига асосан жавобгарга
иморат қурилиши учун ХХХ тумани, “ХХХ” МФЙ, ХХХ кўчаси бўйида
жойлашган умумий 0,30 гектар бўлган ер майдони мунтазам фойдаланиш
ҳуқуқи билан ажратиб берилган.
Шунингдек ушбу қарор билан туман ва қурилиш бўлимига архитектуралойиҳалаштириш топшириғин ишлаб чиқиш топширилган. Лойиҳалаштириш
топшириғига кўра, қурилишнинг молиялаштириш манбаси ўзининг ва банк
кредит ҳисобидан бўлиб, ушбу қурилишнинг бошланиши ва тамомланиши
2018-2019 йил деб белгиланган.
Даъвогар, жавобгар ва Вазирлар кенгаши ўртасида 2018 йил 14 июнда
0324/01-сонли мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик
тўғрисида битим (бундан буён матнда битим деб юритилади) тузилган бўлиб,
битимнинг 3.3 ва 3.4-бандларига асосан, жавобгарга давлат-хусусий
шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш
учун Чимбой тумани ҳокимининг 2018 йил 16 февраль кунги 345-сонли
қарорига биноан нодавлат мактабгача муассасасини янгидан қуриш бўйича
инвестиция киритиш шарти билан ер участкаси ажратиб берилган.
Мазкур битимнинг амал қилиш муддати 30 (ўттиз) йил яъни
2018 йил 01 июлидан 2048 йил 30 июнигача ҳисобланади.
Инвестиция объектининг қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ
аниқланган бўлиб, умумий қиймати қурилиш ишлари учун 3 310 000 000
сўмни ташкил этган бўлиб, жумладан битимнинг 2-иловасига кўра, 2018 йил
01 августгача 1 500 000 000 сўм, 2018 йил 01 октябргача 1 100 000 000 сўм ва
867 337 500 сўмлик қурилиш ва жиҳозлаш ишларини бажариш шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги
“Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3651-сон қарори (бундан буён матнда
Қарор деб юритилади)нинг 4-банди иккинчи хатбошига кўра, ХХХ 2023 йил
01 октябрдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат
мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишда давлат шериги сифатида
хусусий шерик билан битим тузади ҳамда битим шартлари хусусий шерик
томонидан лозим даражада бажарилишини мониторинг қилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан олиб борилган мониторинг натижасида лойиҳа
бЎйича қурилиш ишлари бошланиб, фундамент қурилганлиги, лекин ҳозирда
қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги, кредит ажратилмаганлиги ва амалга
оширилган қурилиш ишлари ҳажми 12,9% ташкил этиши аниқланган.
Шунингдек жавобгар томонидан унга ер майдонига бўлган ҳуқуқи
вужудга келмасидан (давлат рўйхатидан ўтказилмасдан) қурилиш ишлари
ҳозирда давом этаётганлиги ишни кўриш (ерни кўздан кечириш) давомида
аниқланган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги фотосуратлар, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат
кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ХХХ
тумани филиалининг 2025 йил 07 октябрь кунги 574-сонли маълумотномаси,
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ХХ тумани
бўлими мутахассислари ва туман қурилиш бўлими бошлиғи томонидан 2025
йил 01 августда туман ҳудудида қонун талаблари асосида ерлардан
фойдаланиши устидан назорат ишлари олиб борилганда ҳам ўз тасдиғини
топган.
Бундан ташқари битимнинг 5.2.8-бандида хусусий шерикнинг
мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра Хусусий шерик Давлат шериги
ва Вазирлар Кенгашига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг
бажарилиши тўғрисидаги ахборот ва ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича
ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечикмасдан,
тасдиқловчи ҳужжатларни (тўлов топшириқномалари нусхалари, божхона юк
декларациялари, солиштириш далолатномалари, бажарилган ишлар
далолатномалари, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, ўрнатиш
далолатномалари) илова қилган ҳолда тақдим этиб бориш мажбуриятини
олган.
Шунингдек битимнинг 7.2.4-бандида, Хусусий шерик ёки Вазирлар
Кенгаши ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда Давлат шеригининг
талабига кўра бекор қилиниши назарда тутилган бўлса, ушбу битимнинг 7.2.3
ва 7.2.4-бандларида назарда тутилган ҳолларда суд тартибида бекор қилиниши
кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли,
Кадастр агентлиги ХХХ тумани бўлими томонидан 2025 йил 04 август кунги
346-сонли ва 348-сонли хатлари билан жавобгар ер участкасига бўлган ҳуқуқи
бекор қилиниши ва ер участкасининг олиб қуйилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 02 октябрь кунги
ҳал қилув қарори билан ХХ тумани ҳокимининг 2018 йил 16 февраль кунги
345-сонли қарорига асосан жавобгарга нодавлат мактабгача муассасасини
янгидан қуриш учун ажратилган ХХХ тумани, “ХХХ” МФЙ, ХХХ кўчаси
бўйида жойлашган умумий 0,30 гектар ер майдонини олиб қўйиш белгиланган
ва ушбу қарор ҳозирда қонуний кучида.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 14 июлда
битимни бекор қилиш ҳақидаги қўшимча келишувни 15 кунда имзолаб тақдим
қилиш таклиф этилган. Лекин мурожаат жавобсиз қолган.
Мажбуриятни бажариш ва шартномани бекор қилиш борасидаги
мурожаатлари ижобий самара бермагач, даъвогар судга мурожаат қилган.
Қарор билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлатхусусий шериклик тўғрисида”ги Низомнинг 36-бандида, битим шартлари
хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор
қилинишини талаб қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Мазкур вазиятда суд, битим шартлари бўйича инвестиция киритиш ва
ҳисобот топшириш мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги,
шунингдек даъвогар томонидан юборилган мурожаатлари оқибатсиз
қолдирилганлиги, битим шартларининг жиддий равишда бузилишига олиб
келган деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд жавобгар вакиллари ва адвокатнинг қурилиш ишларини
амалга ошириш учун режа бўйича банк томонидан кредит ажратилмаганлиги,
бундан ташқари қурилиш ишларини бошламаслиги тўғрисида хат
берилганлиги, шунга қарамасдан ҳозирда қурилиш ишларини ўз ҳисобидан
амалга ошираётганлиги, деярли 40 фоиз ишлар бажарилганлиги, шунингдек
битимнинг амал қилиш муддати 30 йил эканлиги, қурилиш ишларинининг
чузилиш сабаблари даъвогар томонидан ўрганилмаганлиги тўғрисидаги
важларига Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 02 октябрь
кунги ҳал қилув қарори билан баҳо берилганлиги сабабли асоссиз деб
ҳисоблайди.
Чунки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб
топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда,
бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг юқорида қайд этилган ҳолатларини суд
шартнома шартларини жиддий бузиш деб баҳолайди.
ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Суд юқоридаги асослардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни, 2018 йил 14 июнда тузилган 0324/01-сонли
битимни муддатидан олдин бекор қилишни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “б” кичик
бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли
қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши
кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
02 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида” ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 01 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тўлов топшириқномалари
билан 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланган.
Суд, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 120 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 129, 170, 176, 179-моддаларини кўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ХХХ, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар кенгаши ва «ХХХ» нодавлат таълим муассасаси ўртасида тузилган
2018 йил 14 июнда тузилган 0324/01-сонли битим бекор қилинсин.
Жавобгар «ХХХ» нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан даъвогар
Ўзбекистон Республикаси ХХХ фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Б.Т.Бекмуратов