Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2402/1642 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья SHARIPOV DILSHOD SABUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 900b729b-6e61-47f5-b790-b7c65a4a3ba0 Claim ID PDF Hash 897194c9b3db331f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2402/1642-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Қурбонов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, “ m rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Кўчимов, унинг вакиллари Ш.Бухаров, Ф.Хамидуллаев (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқуловнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 12 ноябрдаги қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан берилган тафтиш тартибидаги протест бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ m rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар шифохонасидан (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 1.277.659.516 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 12 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан тафтиш тартибида протест келтирилиб, унда кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида кассация инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ текширмаганлиги, далилларга нотўғри баҳо берилганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома тендер савдолари ўтказилмасдан тузилганлиги, шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгарга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида унинг вакили иштирок этмади. 2 Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор протестда келтирилган важларни қувватлаб ва такрорлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакиллари протестда келтирилган важларга нисбатан эътироз билдириб, унинг асоссиз эканлигини, бажарилган ишлар тарафлар ўртасида тасдиқланганлиги ва далиллар билан исботланганлигини, шартнома тендер савдоларисиз ўтказилган ва ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган бўлсада, пудрат ишларини жавобгар қабул қилиб олганлигини, солиқ бўйича тўловлар ҳам тўланганлигини, тафтиш протести келтириш муддати ўтганлигини баён қилиб, протестни рад этиб, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили протестни қаноатлантиришни сўраб, тарафлар ўртасидаги шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини, давлат хиридлари билан боғлиқ қонун талаблари бузилганлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, протестда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги протестни қисман қаноатлантиришни, биринчи ва кассация инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 8 январда 8-сонли умумий суммаси 1.277.659.516 сўмлик шартнома тузилган бўлиб, унинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмаси ва лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар шифохонаси биносида жорий таъмирлаш ишларини бажариши, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бажарилган пудрат ишлари тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳужжатлар ва бошқа далиллар билан қабул қилиб олинган. Қарздорликни бартараф этиш юзасидан юборилган талабномалар ижроси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. 3 Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талаби бўйича қарор қабул қилмасдан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилмаганлиги сабабли кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда бекор қилган бўлсада, аммо даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишда барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 116-моддасига асосан, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Бундан ташқари, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинчалик матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет 4 маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талаблари доирасида тендер ўтказилмасдан расмийлаштирилиб, тегишли ғазначилик бўлимида рўйхатга олинмаган. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги протестда қайд этилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш 5 ҳақидаги асослар билан келишмайди. Сабаби, даъво аризада қарздорликни ундириш сўралган бўлса-да, биринчи инстанция суди талабдан четга чиққан ҳолда ҳал қилув қарорининг баён ва асослантирувчи қисмларида зарар ундирилишини муҳокама қилиб, талаб бўйича қарор қабул қилмасдан, даъво талабини қаноатлантиришни рад этган. Шу боис, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириб бўлмайди. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги протестда келтирилган важларни қисман асосли деб ҳисоблайди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги протестни қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. 6 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 112, 114, 116-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят прокуратурасининг тафтиш протести қисман қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 12 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. “ m rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан биринчи ва кассация инстанцияси суди учун қисман тўланган (6.389.000 сўм давлат божи ва 68.000 сўм почта харажати) суд харажатлари “ m rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. “ m rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 44.717.380 сўм давлат божи; - Қашқадарё вилоят прокуратурасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди томонидан 2024 йил 12 ноябрда ва 2025 йил 19 сентябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор бўйича янги ижро варақалари берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Ҳ.Турсунов Н.Хўжақулов