Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5361 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 506f7cb0-5cce-45c2-ab18-2b08fe1b7fd4 Claim ID PDF Hash 857a5ace065e0629... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
тисодий процессуал Кодекси 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 160 символов
4-1202-2501/5361-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 05 ноябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар – “KARINA STANDART XAMKOR” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчиси Д.Ахмедованинг жавобгар – “AGRO EKO INAVASION BIZNES” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишини Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – “KARINA STANDART XAMKOR” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчиси М.Чўтов (бундан кейин матнида даъвогар деб юритилади)судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар – “AGRO EKO INAVASION BIZNES” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади)дан 50 450 000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар вакиллари иштирокини таъминламади.Бироқ даъвогар судга илтимоснома киритиб, судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар, даъвогар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФК 236-моддасига асосан, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлаши лозим. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Сирдарё иқтисодий судининг 2025 йил 05 июндаги 4-1202-2504/3025-сонли ҳал қилув қарори билан “KARINA STANDART XAMKOR” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилган. Ушбу суднинг ажрими билан тугатиш суд бошқарувчиси Д.Ахмедова тайинланган. Даъво аризасида баён этилиши-ча, 2 та ҳолатда 50 450 000 сўм даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдам ўтказилгани ва уни ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси, молиявий ёрдамининг ўтказилишга асос бўлган ҳужжатларни, унинг қайтарилмаганлигини асословчи далилларни судга тақдим эта олмади. Даъво талабида асос сифатида келтирилган даъвогар банк айланмаси жадвали банк филиали масъул шахси томонидан тасдиқланмаган. Ушбу маълумотлар даъвогардан жавобгарга 19.1.2022 йил куни 3-сонли қарз шартномасига асосан пул ўтказилган кўрсатилса-да, иш ҳужжатларида шартнома мавжуд эмас. Бундан ташқари, 31.05.2023 йил куни даъвогардан жавобгар ўтказилган 50 000 000 сўм пул маблағи молиявий ёрдам сифатида ўтказилмаган. Ушбу пул маблағини ўтказилиши маҳсулот олди-сотди шартномаси асосида юзага келганлиги банк маълумоти кўрсатилган. Даъвогар томонидан олинган маҳсулотлар ҳақиқатда олинмаганлиги асослантирмасдан, ушбу маблағни молиявий ёрдам учун ўтказилганлиги асоси билан қарздорликни ундириш сўралган ва суд берган муҳлат ичида даъво талабларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмади. Мазкур ҳолатда даъво талаби ўз исботини топмайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодекси 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 50 450 000 сўм молиявий ёрдам ўтказганлиги юзасидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланиб, Республика бюджетига 1 009 000 сўм давлат божи ундиришни, 41 200 сўм почта харажатини тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар – “KARINA STANDART XAMKOR” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг жавобгар – “AGRO EKO INAVASION BIZNES” масъулияти чекланган жамиятидан 50 450 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Даъвогар – “KARINA STANDART XAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 009 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Курбанов