← Назад
Решение #2852386 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Республикасининг Ер кодекси | 441 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 911 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 441 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 2291 | — | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/16542-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ш.Шералиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья –А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 5 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар АААнинг жавобгар “БББ” фермер хўжалигига
нисбатан Наманган тумани, Боғ кўча МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги
харитасининг 55қ-контуридаги 0,02 гектар ер майдонига ўзбошимчалик билан
қурилган дала шийпони бино ва иншоотни ўз ҳисобидан бартараф этиш
(буздириш) ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини яроқли
ҳолатга келтириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш
бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги
ҳал қилув қарори устидан “БББ” фермер хўжалиги томонидан берилган
апелляция шикоятини, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори
А.Мамаджановнинг қатнашувида, жавобгар раҳбари Х.Холмирзаев
иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “БББ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан Наманган тумани, Боғ кўча МФЙ ҳудудидаги
қишлоқ хўжалиги харитасининг 55қ-контуридаги 0,02 гектар ер майдонига
ўзбошимчалик билан қурилган дала шийпони бино ва иншоотни ўз ҳисобидан
бартараф этиш (буздириш) ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
майдонини яроқли ҳолатга келтиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Давлат кадастрлари палатаси Наманган
вилояти бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ва
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 15 кун муддатда
1
Наманган тумани, Боғ кўча МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
55қ-контуридаги 0,02 гектар ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган дала
шийпони бино ва иншоотни ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиб,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони яроқли (асл) ҳолатга
келтириш, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Жавобгар апелляция шикоятига асос сифатида, дала шийпонини
фақатгина фермер хўжалигининг ривожи учун, қишлоқ хўжалиги
техникаларини, олиб келитнган дорилар, ўғитларини сақлаш, сувчи ва
ишчиларни овқатланиб дам олиши учун, ҳамда апрель-май ойларида ипак
қурти тутиш учун фойдаланиб келаётгани, дала шийпонини ўзлаштириб, у
ерда доимий яшаш нияти йўқлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 18 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, чорвачиликдан бошқа
йўналишларда ижарага берилган ерларда ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни (енгил
конструкцияли иссиқхоналар ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва
қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари
ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала
шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал
қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа
объектлар) жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйиладиган ер майдони
20 сотихдан, бироқ, ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан
ошмаслиги кераклиги белгилангани, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
30 сентябрдаги 614-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни
(қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий
Регламентининг 3-бандида суғориладиган ерларга зарар етказмаган ҳолда ер
участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган
объектга кириш (ўтиш) имконияти мавжуд бўлганда ер участкасидан рухсат
этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларини
жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси
қуйидаги талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, 4-бандида
конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари,
сувни тежайдиган суғориш технологиялари, дала шийпони, техника парки
жойлаштириш (қуриш) бўйича ташаббус билан чиққан ер ижарачилари
мурожаатлари бўйича маълумотларни тўплаган ҳолда Ўзбекистон
2
Республикасининг Ер кодекси 441-моддасига мувофиқ хулосалар Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини
ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси
томонидан умумлаштирилишини таъминлаши белгилангани, ушбу қарор
талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентига, Вазирлар
Маҳкамасига 2 маротаба 2025 йил сентябр ва октябрь ойларида ҳамда
2025 йил 25 сентябрь куни Наманган туман Давлат хизматлари маркази орқали
ер майдонининг 0,02 гектар қисмига дала шийпони ва техника парки қуриш
учун рухсат беришни сўраб ариза билан мурожаат этгани, унинг аризалари
ҳозирда Наманган туман Қурилиш бўлими ва Кадастр агентлиги Наманган
туман бўлими томонидан ўрганилаётгани, ҳозирда фермер хўжалигини
ривожлантириб дала шийпони ва техника паркини сақлаб қолиш имконини
берувчи моддий ҳуқуқ нормаси қабул қилинган ва ушбу орқали дала шийпони
ва техника парки қуришга белгиланган тартибда рухсат олиши мумкинлиги
ҳақидаги важларни келтирган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги
бегиланганлигидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб,
ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида
хулосага келди.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, жиноят ишлар бўйича Наманган туман судининг 2024 йил
12 августдаги ҳукми билан ўзига нисбатн 2 йил муддатга озодликни чеклаш
жазоси берилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида прокурор жиноят ишлар бўйича Наманган туман
судининг 2024 йил 12 августдаги хукми билан мазкур ҳолат бўйича жавобгар
раҳбари жиноий жавобгарликка тортилганлигини билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришини сўради.
Судлов ҳайъати, жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини,
прокурорнинг фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
3
ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер
ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6061-сон Фармонининг 3-банди бешинчи
қисмига кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан
ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини
амалга ошириш Кадастр агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Кадастр агентлигининг Наманган
тумани бўлими томонидан 2024 йил 20 февралда Наманган тумани, Пахтаобод
ММТП ҳудудида ер қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ер назорат тадбири
ўтказилган.
Тадбир давомида жавобгар томонидан Наманган тумани, Боғ кўча МФЙ
ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 55қ-контуридаги экин ер майдони
ҳисобидаги ер майдонининг 0,02 гектар қисмига ўзбошимчалик билан дала
шийпон бино ва иншоот қурилганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2024 йил
20 февралда далолатнома расмийлаштирилган. Далолатнома нусхаси
жавобгар раҳбарига тақдим этилган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 22 февралда экин
ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган дала шийпон бино ва иншоотни
15 кун муддатда ўз ҳисобидан бузиш ва ер майдонини яроқли ҳолатга
келтириш бўйича ёзма кўрсатма юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 212-моддасининг учинчи қисмида ўзбошимчалик билан
иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат
органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни
қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига асосан ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси
мулкдори ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик
билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш
бўйича чоралар кўриши шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер ва
кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
53-бандида ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан
эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш
4
тўғрисидаги Кадастр агентлиги органларининг кўрсатмаси жисмоний ва
юридик шахслар томонидан ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда
бажарилмаган тақдирда, Кадастр агентлиги органлари Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига
бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ноқонуний қурилган иморатларни
бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тўғридан тўғри судга мурожаат
қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Бундай ҳолатда ваколатли давлат органи томонидан экин ер майдонида
ўзбошимчалик билан қурилма қурганлиги аниқланган ва ушбу қурилма
жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда бартараф қилинмаган.
Ер кодексининг 91-моддасига асосан ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш
тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал
қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Ер кодексининг 911-моддасида, ўзбошимчалик билан эгалланган ер
участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино
ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни
белгилашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 20 ноябрь кунги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
28-сонли қарори 33-бандида, Ер кодексининг 911-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк
ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан
қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно эканлиги, ер участкасини
ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо
этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди, шунга кўра судлар уларга
эгалик ҳуқуқини белгилаш ёки мансабдор шахсларга бундай мажбурият
юклашга ҳақли эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 20-бандида, Ер участкаларини фойдаланиш
учун яроқли ҳолатга келтириш уни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган
шахслар ҳисобидан амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилган.
5
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъвонинг
асослилиги, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмалари, далолатнома,
ёзма кўрсатма, фотосуратлар ва бошқа далиллар билан ўз исботини
топганлигини инобатга олиб даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва ишни апелляция
инстанцияси суди мажлисида билдирган важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Гарчи жавобгар ер майдонида дала шийпони ва техника парки қуриш
учун норматив ҳужжат қабул қилинганлигини билдирган бўлсада, Ўзбекистон
Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунининг
41-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга
эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қўлланилиши, бундан ушбу модданинг иккинчи
қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги, Ўзбекистон Республикаси
қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган
ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган
ҳоллардагина татбиқ этилиши белгиланган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2025 йил 18 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни
(қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий
Регламенти”нинг 5-бандига кўра, ваколатли орган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган суғориладиган ерларда енгил конструкцияли музлаткичли
омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш
технологиялари, дала шийпони, техника парки жойлаштириш (қуриш) бўйича
ташаббус билан чиққан ер ижарачилари мурожаатлари бўйича маълумотларни
тўплаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 441-моддасига
мувофиқ хулосалар Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди
ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш
бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилишини таъминлайди.
Ушбу ҳолатда давлат хизматларини кўрсатиш ер участкасини
суғориладиган қишлоқ хўжалиги еридан қишлоқ хўжалигига хизмат
кўрсатувчи ерлар турига ўзгартириш масаласи ҳал этилгунга қадар тўхтатиб
турилади.
Мазкур ҳолатда гарчи жавобгар ер майдонида дала шийпони ва техника
парки қурилишига рухсат беришни сўраб Давлат хизматлари марказига
мурожаат қилган бўлсада, мазкур Маъмурий Регламент талабларига мувофиқ
ишлар амалга ошмаган.
6
Бундан ташқари, жавобгар раҳбари Х.С.Холмирзаев жиноят ишлари
бўйича Наманган туман судининг 2024 йил 12 август кунги ҳукмига кўра ўзи
раҳбарлик қилаётган “БББ” фермер хўжалигига қарашли, яъни “Пахтаобод”
ММТП
ҳудуди
қишлоқ
хўжалиги
харитасининг
55қ-контуридаги 76 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонининг
0,02 гектар қисмида ўзбошимчалик билан, тегишли ҳужжатларсиз ва
рухсатномасиз дала шийпони, ишчилар дам олиш хонаси, айвон (навес) каби
бино ва иншоотларни қуриб эгалланиши натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, суғориладиган ер майдонига
21 724 074 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 2291-моддаси иккинчи қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, жиноий жазога
тортилган.
Зеро, ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари
бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир
этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир
этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини қонуний ва асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда жавобгар томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 73, 118, 274, 276,
278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“БББ” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги
7
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“БББ” фермер хўжалиги томонидан томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати инобатга олиниб унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
А.Иномов
А.Мухиддинов
8