← Назад
Решение #2852408 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 163 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
5 469 символов
4-1201-2501/13570-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Гулистон шаҳри
2025 йил 05 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – юрисконсульт Б.Д (23.09.2025
йилдаги 01/01-2538-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили - Х.А
(28.10.2025 йилдаги 69-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“Gulist n” давлат унитар корхонасининг жавобгар “Gulist n” МЧЖ
ҳисобидан 101 571 707 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Gulist n” давлат унитар корхонаси ( даъвогар) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Gulist n” МЧЖ (жавобгар)
ҳисобидан 101 571 707 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўрталаридаги
низони ихтиёрий равишда медиатив келишув тузиш йўли билан ўзаро ҳал
этиб олишга келишганликларини маълум қилиб, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўрталаридаги
низони ихтиёрий равишда медиатив келишув тузиш йўли билан ўзаро ҳал
этиб олишга келишганликларини маълум қилиб, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради ва судга медиатив келишувни тақдим қилди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК) нинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий
суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
2
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
ихтиёрий асосларда 2025 йил 05 ноябрь куни медиатив келишув тузилган
бўлиб, медиатив келишувга кўра, жавобгар 101 571 707 сўм пеняни 2026 йил
01 мартга қадар тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Даъвогар буни қабул
қилган ва почта харажатини ўз зиммасида қолдирган.
Тарафлар
Гулистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1201-2501/13570-сонли иқтисодий ишини медиация тартибида ҳал
этилганлигини тасдиқлашган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонунининг
15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Тарафлар ихтиёрий равишда медиатив келишув тузишиб, ўрталарида
келиб чиққан низони суддан ташқари тартибда ўзаро ҳал этишга
келишишган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорининг 32-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг
8-бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради.
Судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими
ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари
лозим. Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш
имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси
биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд
муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги,
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 05 ноябрдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ихтиёрий равишда медиатив
келишув йўли билан ўзаро ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини
юритишда низони суддан ташқари тартибда ҳал этишга кўмаклашганлигини
инобатга олиб, даъвогар томонидан киритилган даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 14-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи
қисмининг 17-бандига асосан даъвогарнинг даъво аризаси олдиндан давлат
божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат
божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
3
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 118, 130, 131, 170, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Gulist n” давлат унитар корхонасининг даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов