← Назад
Решение #2852440 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 109 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| банди ва | 195 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1586-сонли иқтисодий иш
судья Б.Т.Бекмуратов
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Чимбой тумани
2025 йил 05 ноябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Бекмуратов
раислигида, судья ёрдамчиси К.К.Данияровнинг котиблигида, аризачи
Қорақалпоғистон Республикаси ХХХ вазирлигининг жавобгар «ХХХ»
масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи Қорақалпоғистон Республикаси ХХХ вазирлиги (бундан буён
матнда – аризачи) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«ХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)нинг
фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса ҳам, тарафлар суд мажлисида ўз вакилларининг
иштирокларини таъминламади ёки ишни ўзларининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, аризачининг аризаси суднинг
2025 йил 24 октябрьдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни
кўриш 2025 йил 05 ноябрь кунига тайинланган.
Суднинг ажрими аризачига топширилганлиги тўғрисидаги гибрид почта
маълумотномалари ишдаги ҳужжатларда мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг иккинчи қисмига биноан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Лекин, бугунги суд мажлисига аризачи вакили келмади ва иш
ҳужжатларида аризачининг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги
аризаси мавжуд эмас.
ИПК 107-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Шу боис, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
ИПК 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Лекин, аризачи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи
тўғрисида»ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига биноан барча
ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар
бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўловидан озод этилган.
Аризачи томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу сабабли, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни ва иш учун
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачининг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси
6-банди
ва
195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Т.Бекмуратов