Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/18183 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b895b579-6278-434e-9051-20b6cf314eb4 Claim ID PDF Hash a225f7c630a7b175... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 502-моддаси ФКнинг 502 law
ФКнинг 510-моддаси ФК 510 law
онуннинг 97-моддаси онуннинг 97 law
онуни 41-моддаси онуни 41 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/18183-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Д.Низомовнинг котиблигида, даъвогар – ААнинг жавобгарлар – “ББчга нисбатан “N m ng nsuvtr ns” маъсулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 июндаги умумий йиғилиш қарорининг 7-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва 5 000 000 сўм юридик хизмати ҳаққи (зарар)ни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ғ.Т.Каримов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар раҳбари А.Ф.Акрамханов ва жавобгар таъсисчиси Н.Т.Обидов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) ҳамда Наманган шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази мутахассиси М.М.Тошмирзаевнинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда биринчи жавобгар деб юритилади) ва таъсисчи ССС (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади)га нисбатан “N m ng nsuvtr ns” маъсулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 июндаги умумий йиғилиш қарорининг 7-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва 5 000 000 сўм юридик хизмати ҳаққи (зарар)ни солидар тартибда ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти, Наманган вилояти адлия бошқармаси, Наманган шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Истикболли лойиҳалар миллий агентлигининг Қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатга олиш бўлими мутахассислар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жамият иштирокчиларининг 2025 йил 27 июндаги умумий йиғилиши қарорининг 4-варағи биринчи хатбошида, иккинчи жавобгар томонидан нотариал тартибда ҳадя шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмай қолганлиги, жамият шакли маъсулияти чекланган жамиятига ўтказган ҳолда унинг қайта ташкил этилаётган жамиятга айнан шу миқдордаги улуш билан таъсисчи сифатида кирганлигини, бундан кейин ҳам жамият иштирокчиси бўлиб қолишини билдирганлиги, бироқ биринчи жавобгарнинг ҳуқуқий шаклини маъсулияти чекланган жамиятига ўзгартиришда, қонуний кучида бўлган ҳадя шартномаси бўйича ҳадя қилинган 82 569 000 сўмлик улушни маъсулияти чекланган жамиятига ҳисса сифатида киритган деб ҳисоблаш мумкин бўлмаганлиги ҳамда ушбу улуши масаласи кенгайтирилган ва ҳуқуқий асосланган ҳолда умумий йиғилишда муҳокама қилиниши лозимлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгарлар даъво талабларига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суднинг ажримига кўра, суд мажлисига жалб этилган Наманган шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази мутахассиси томонидан судга маълумотномани тақдим этиб, унга кўра жамият 2018 йил 27 февралда “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими”га киритилган бўлиб, тизимда жамият устави эмас акциядорлик жамияти устави киритилганлиги маълум қилинди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган мутахассис томонидан иш юзасидан судга маълумотнома тақдим этилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида ҳужжатсиз қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағи бўйича тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтиши ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланиши ҳамда қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 9 мартда 1919-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига мувофиқ, нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, унинг нотариус томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ўн иш кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши, 2009 йил 25 июнда тузилган ва нотариус томонидан 1315-сон билан қайд этилган “Ҳадя шартномаси”га мувофиқ, акциялар бўйича мулк ҳуқуқи ҳадя олувчи томонга фақат депозитарийда тегишли тартибда қайд этилгандан сўнг ўтилиши, “Намангансувтранс” акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиши муносабати билан, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази (ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) Наманган вилояти бошқармасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 43-09/15-сонли қарорига асосан (қарор нусхаси илова қилинади) жамият акциялари чиқарилиши бекор қилинганлиги маълум қилинган. Суд тарафлар ва мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 502-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади. ФКнинг 510-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ҳадя шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ҳадя шартномасига мувофиқ ҳадя беришни ваъда қилган шахснинг мажбуриятлари унинг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) ўтади. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 97-моддаси учинчи қисмига кўра, ўзгартирилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилади. Жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин таъсис ҳужжатларини тасдиқлайди ҳамда қонунчиликка мувофиқ юридик шахснинг бошқарув органларини сайлайди (тайинлайди). Аниқланишча, Наманган шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.А.Холиқов томонидан 2009 йил 25 июндаги 1315-рақам билан қайд қилинган “Ҳадя шартномаси” (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)га кўра, “Наманган вақт” маъсулияти чекланган жамияти депозитарийси томонидан 2006 йил 26 апрелда берилган F13 J 9 2312Е-сонли гувоҳномага асосан Обидов Насим Тохиржановичга тегишли бўлган жамиятдаги қиймати 82 569 000 сўмлик 82 569 дона номинал қиймати 1 000 сўм бўлган эгаси ёзилган оддий нақдсиз акциялар ААга ҳадя қилган. Ҳадя шартномасининг 6-бандига кўра, ушбу ҳадя шартномаси депозитарий “Наманган вақт” маъсулияти чекланган жамиятида рўйхатдан ўтказилиши белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2012 йил ноябрь ойидаги ҳукмига ва жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2013 йил 18 январдаги ҳукмига асосан ААга нисбатан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган бўлиб, шартнома бўйича жамият таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритилмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан биринчи жавобгарга шартнома асосида ҳадя этилган улушни ҳисобга олган ҳолда таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритишни сўраб мурожаат этган. Бироқ, “N m ng nsuvtr ns” маъсулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 июндаги умумий йиғилиш қарорининг 7-бандида “Жамият таъсисчиси ББнинг жамият Низом фондидаги ўзига тегишли бўлган улушини ҳадя қилиши тўғрисидаги таклифи асоссиз деб ҳисоблансин” – деб белгиланган. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 41-моддасининг биринчи қисмига асосан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 20.2-бандида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мутахассис маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида ҳужжатсиз қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағи бўйича тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтиши ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланиши ҳамда қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 9 мартда 1919-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига мувофиқ, нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, унинг нотариус томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ўн иш кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши, 2009 йил 25 июнда тузилган ва нотариус томонидан 1315-сон билан қайд этилган “Ҳадя шартномаси”га мувофиқ, акциялар бўйича мулк ҳуқуқи ҳадя олувчи томонга фақат депозитарийда тегишли тартибда қайд этилгандан сўнг ўтилиши, “Намангансувтранс” акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиши муносабати билан, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази (ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) Наманган вилояти бошқармасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 43-09/15-сонли қарорига асосан жамият акциялари чиқарилиши бекор қилинганлиги аниқланди. Шунга кўра, “Ҳадя шартномаси” депозитарий орқали рўйхатдан ўтказилмаган ёки қайд этилмаганлиги аниқланиб, шунга кўра акцияларга мулк ҳуқуқи ҳадя олувчига фақат депозитарийда тегишли кирим ёзуви қилинганидан кейин ўтади. Нотариус томонидан тасдиқланган шартнома ўзи билан ҳуқуқни ўтказмайди, фақат ҳуқуқий асос ҳисобланади, шунингдек ҳадя шартномасини нотариал тасдиқланиши – бу фақат ҳуқуқни ўтказиш асоси. Аммо ҳуқуқнинг амалий ўтиши депозитарийда кирим ёзуви қилинган вақтда рўй беради. Бундан ташқари, 2009 йил 30 сентябрда “ВВ” МЧЖ инвестиция воситачиси акциядорлар ҳисобини юритган, аммо кейинчалик акциялар чиқарилиши бекор қилинган. Мазкур ҳолатда, суд “АА” маъсулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 июндаги умумий йиғилиш қарорининг 7-банди билан даъвогар талаби ўртасида ҳуқуқий боғлиқлик мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида адвокатлик хизмати учун тўланган 5 000 000 сўмни солидар тартибда ундиришни сўраган. ФК 14-моддасининг биринчи қисмида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, иккинчи қисмида зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши назарда тутилган. Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг адвокатга қилган харажатини бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилинган харажат деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг даъво талабидаги жавобгар жамиятининг 2025 йил 27 июндаги умумий йиғилиш қарорининг 7-бандини ҳақиқий эмас деб топиш талаби асоссизлиги сабабли адвокатлик хизмати учун тўланган 5 000 000 сўмни солидар тартибда ундириш талаби ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Қайд этилган Қонунлар талабларига асосланган ҳолда суд даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ва даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 236, 502, 510моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 110, 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар АА томонидан даъво аризасини киритишда олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар АА ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар АА ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев