← Назад
Решение #2852485 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/15024-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья А.Каримов
Кассация инстанцияда
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 5 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонова раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Иномовлардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг котиблигида, даъвогар
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ТИФ “Ффф” АЖ ва
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дадабаев Илхом Исроиловичга
нисбатан “Қққ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Наманган
вилояти, Наманган шаҳар, Нодира кўчаси 6-уйда жойлашган, 15 хонадан
иборат, фойдали майдони 456,01 м2, қурилган умумий майдони 456,01 м2
бўлган бино-иншоотларига гаров шартномасига асосан қўлланилган
тақиқларни бекор қилиш ҳамда гаров реестрига киритилган ёзувларни ўчириш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув
қарори устидан “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикоятини даъвогар вакили А.Йўлдошев (ишончнома ва ордер
асосида), жавобгар вакили Ғ.Ўринбоев (ишончнома асосида), “B b sh s”
масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Джалолов иштирокида суднинг
биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ТИФ
“Ффф” АЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъвогарга тегишли бўлган Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Нодира кўчаси
6-уйда жойлашган, 15 хонадан иборат, фойдали майдони 456,01 м2 , қурилган
умумий майдони 456,01 м2 бўлган бино-иншоотларига гаров шартномасига
асосан қўлланилган тақиқларни бекор қилиш ҳамда гаров реестрига киритилган
ёзувларни ўчириш мажбуриятини юклашни сўраган.
1
Ишга “B b sh s” масъулияти чекланган жамияти ва “Briz n” масъулияти
чекланган жамиятилар низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс тариқасида жалб қилинган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантиришни рад этилиб, даъвогарнинг
зиммасида 7 500 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати қолдириб,
даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 93 750 сўм суд харажати ундириш белгиланган.
Ҳал қилув қарори 2025 йил 19 сентябрда қонуний кучга кирган.
Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди томонидан кредит
шартномасида таъминотчи сифатида олинган учинчи шахсларнинг ҳар бири
билан банк ўртасида алоҳида шартнома имзоланганлиги ва ҳар бирининг
мажбурияти алоҳида белгиланганлигига эътибор қаратмаганлиги, даъвогар
белгиланган мажбуриятлар ортиғи билан бажарилганлигини исботлаб берган
бўлсада, инобатга олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 281, 283-моддалари ҳамда “Гаров тўғрисида”ги қонуннинг
21, 25, 32-моддалари талабларига биринчи инстанция суди эътибор
қаратмаганлиги, даъвогар томонидан мазкур нормаларга мувофиқ ҳаракат
қилганлигига қарамасдан, жавобгар томонидан мутлақо қонунчилик
нормаларига зид ҳаракатларни қилаётганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида “Briz n” масъулияти чекланган жамияти ва нотариус
Дадабаев Илхом Исроилович суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида “B b sh s” МЧЖ вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчиларнинг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
2
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади:
ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Наманган туманлараро иқтисодий
судининг 4-1601-2201/4915-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 17 ноябрда
ҳал қилув қарори қабул қилиниб, даъво аризаси қисман қаноатлантирилган,
даъвогар ТИФ “Ффф” АЖ фойдасига жавобгар – “B b sh s” МЧЖ ва
“Бризон” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 458 333 327 сўм муддати келмаган
асосий қарз, 708 333 339 сўм муддати ўтган асосий қарз, 784 546 091 сўм фоиз
ундирилган, жавобгар ― “Бризон” МЧЖнинг солидар жавобгарлик ҳажми
325 000 000 сўм этиб белгиланган, ундирув даъвогарга тегишли бўлган
Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Нодира кўчаси 6-уйда жойлашган,
15 хонадан иборат, фойдали майдони 456,01 м2 , қурилган умумий майдони
456,01 м2 бўлган “Сервис хизмат кўрсатиш маркази” бино-иншоотларига
қаратилган.
Тарафлар ўртасидаги 2020 йил 21 август кунги ипотека шартномасига
кўра, даъвогарга тегишли Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Нодира кўчаси
6-уйда жойлашган, 15 хонадан иборат, фойдали майдони 456,01 м2 , қурилган
умумий майдони 456,01 м2 бўлган “Сервис хизмат кўрсатиш маркази” биноиншоотлари гаровга қўйилган.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг даъвогар томонидан гаров
мулкини сотувга чиқарилишидан сақланиш мақсадида “B b sh s” МЧЖнинг
кредит қарздорлиги учун жами 1 553 053 500 сўм тўловлар амалга оширилган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
зиммасига гаров объектига бўлган тақиқни бекор қилиш ва гаровга реестрига
киритилган ёзувларни ўчириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 281–моддаси 9-бандига
кўра, қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси
реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган
мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб,
ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга
ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, гаров билан
таъминланган мажбурият тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли даъво аризасини
асоссиз ҳисоблаган ва уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган.
3
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг тўхтамини тўғри деб
ҳисоблайди.
Сабаби, кредит шартномасининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш
мақсадида даъвогарга тегишли кўчмас мулк таъминотга қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарори 26-банди 2-хатбошига кўра судларга
тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик
учун қарзни қайтариш кунига қадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг
ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли.
Гарчи, даъвогар ипотека шартномаси бўйича мажбурияти 937 500 000 сўм
бўлганлигини, мажбуриятини ортиғи билан бажариб қўйганлигини даъво
аризасида, шикоятда ва суд мажлисида таъкидлаган бўлсада, аслида
937 500 000 сўм тарафлар келишувига асосан ипотекага олинган мулкни
қиймати ҳисобланади. Ушбу қиймат келгусида кўчмас мулкни бошланғич
сотиш баҳосини белгилаш мақсадини ифодалайди.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятда келтирган
важларига қўшилмасликни лозим топади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб,
мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган
3 750 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, даъвогардан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини
қўллаб, кассация судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
4
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ҚҚҚ”
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
тўланган
3 750 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
(протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Иномов
5