← Назад
Решение #2852526 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 161 | — | law | |
| онуннинг | 165 | — | law | |
| онун | 150 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law | |
| онун | 154 | — | law | |
| онуннинг | 166 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 195 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3742-сонли иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ҳақида)
Ғиждувон тумани
2025 йил 4 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судья О.Жамилов, “Бехруз-Т” фермер
хўжалигининг кузатувга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари
тўғрисидаги суд бошқарувчиси А.Шукуровнинг якуний ҳисоботини кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 августдаги
ажримига асосан “Бехруз-Т” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатувга доир иш юритиш бошланган.
Суднинг ажрими билан А.Шукуров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Муваққат бошқарувчи томонидан кузатувга доир иш юритиш таомили
ўтказилиб, унинг натижалари бўйича судга ҳисобот тақдим этилган. Кузатув
тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг 6 та кредиторлари аниқланиб, кредитор
талаблари реестрига 4 538 466 366 сўм киритилган.
2025 йил 16 октябрда бўлиб ўтган кредиторлар йиғилишида қарздор билан
келишув битими тузишга қарор қилинган.
2025 йил 3 ноябрда қарздор – “Бехруз-Т” фермер хўжалиги ва кредиторлар
номидан “Бухоро зарҳал текс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида келишув
битими тузилиб, унга кўра, қарздор – “Бехруз-Т” фермер хўжалиги 4 538 466 366
сўм кредиторлик қарзини 2026 йил 30 апрелга қадар тўлиқ қоплаб беришни ўз
зиммасига олган.
Суд, муваққат бошқарувчисининг кузатувга доир иш юритиш таомилини
ўтказиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботини ва унга илова қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув битимини
тасдиқлашни ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
(матнда кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади) 57-моддасида келишув битими
тузилганда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши
белгиланган.
Қонуннинг 161-моддасида Қарздор ва кредиторлар суд томонидан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай
босқичида келишув битимини тузишга ҳақли эканлиги, кредиторлар номидан
келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан
қабул қилиниши, келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш
бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилиши, келишув
битими суд томонидан тасдиқланиши лозимлиги, бу ҳақда ажрим
чиқарилиши, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш кўрсатилиши, агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш
жараёнида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим
чиқариши, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор бажарилмаслиги кўрсатилиши
белгиланган.
2
Қонуннинг 165-моддаси биринчи қисмида келишув битими фақат
харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари
берилишини
назарда
тутувчи
тўлов
ҳужжатларига
доир
талаблар
қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкинлиги
белгиланган.
Қонуннинг 150-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари, суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва
фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари,
шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан
кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор
қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга
мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари
қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда
тутилган талаблар мустасно.
Қонуннинг 166-моддасига кўра, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув
битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг
тугатилиши учун асос бўлади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган
кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилади. Қарздор
юридик шахснинг ташқи бошқарувчиси ва тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг
раҳбари сайлангунига (тайинлангунига) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом
эттиради. Келишув битими тасдиқланган кундан эътиборан тегишинча қарздор
якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки
тугатиш бошқарувчиси ёхуд учинчи шахс кредиторлар олдидаги қарзни тўлашга
киришади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 3 ноябрда тузилган келишув битими шартига
кўра, 6 нафар кредиторнинг, хусусан:
- Бухоро вилоят солиқ бошқармаси 525 600 189 сўм;
- АТ “Халқ банки” Бухоро вилоят ШСХМ 951 577 196 сўм;
- “Бухоро зарҳал текс” МЧЖ 2 914 387 495 сўм;
- “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ 101 896 991 сўм;
- Деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши 43 445 500 сўм;
- Бухоро вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
1 558 995 сўм;
Жами 4 538 466 366 сўм кредитор қарздорликни 2026 йил 30 апрелга қадар
тўлашни ўз зиммасига олган.
Мазкур ҳолатда, тақдим этилган келишув битими қонунчилик ҳужжатларига
зид эмаслиги ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини
инобатга олиб, суд уни тасдиқлашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 57, 150, 161, 165 ва 166-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-моддасини
қўллаб, суд
АЖРИМ
3
ҚИЛДИ:
Қарздор “Бехруз-Т” фермер хўжалиги ҳамда кредиторлар номидан “Бухоро
зарҳал текс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 3 ноябрда тузилган
келишув битими қарздор – “Бехруз-Т” фермер хўжалигининг 6 нафар кредиторлар,
хусусан:
- Бухоро вилоят солиқ бошқармаси 525 600 189 сўм;
- АТ “Халқ банки” Бухоро вилоят ШСХМ 951 577 196 сўм;
- “Бухоро зарҳал текс” МЧЖ 2 914 387 495 сўм;
- “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ 101 896 991 сўм;
- Деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши 43 445 500 сўм;
- Бухоро вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
1 558 995 сўм;
Жами 4 538 466 366 сўм кредитор қарздорликни 2026 йил 30 апрелга қадар
тўлиқ тўлаб бериши шарти билан тасдиқлансин.
“Бехруз-Т” фермер хўжалигининг тўловга қобилиятсизлиги бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Жавобгар “Бехруз-Т” фермер хўжалигидан даъвогар “ g m
r ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат
божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 августдаги
“Бехруз-Т” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш
тўғрисида иш қўзғатиш ва кузатувга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
ажрими бажарилмаслиги белгилансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
- қарздорнинг бошқарув органига бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар ҳамда
муҳр ва штампларни топширсин;
- “Бехруз-Т” фермер хўжалигининг бошқарув органи рўйхатдан ўтказувчи
орган, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси
Шофиркон туман бўлими ва бошқа манфаатдор шахсларни “Бехруз-Т” фермер
хўжалигининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) бўйича иш юритиш
тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилсин.
Судья
О.Жамилов
4