← Назад
Решение #2852531 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19443-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар
ББББ ҳисобидан 29 172 069 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни даъвогар вакили К.Икрамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)га ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) Тўрақўрғон тумани, Еттикон МФЙ, Гўзал кўчасида “спорт анжомлари ва
ускуналарини ишлаб чиқариш цехи” биносини қуришни бошлаш учун объектни
рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг аризасига асосан қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун
объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий
регламенти (бундан буён матнда Маъмурий регламент деб юритилади) бўйича
кўрсатилган давлат хизмати учун жавобгар даъвогарга аризада назарда тутилган
объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, яъни
29 172 069 сўм ажратмани тўламаган.
Даъвогарнинг ажратмани тўлаб бериш ҳақида юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 29 172 069 сўм ажратмани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар
кўрсатилган давлат хизмати бўйича ажратмани бугунги кунга қадар тўламаганлигини
маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар даъвогарга сўровнома билан
мурожаат қилиб, Тўрақўрғон тумани, Еттикон МФЙ, Гўзал кўчасида “спорт
анжомлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш цехи” биносини қуришни бошлаш учун
объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни сўраган.
Маъмурий регламентнинг 15-банди талабидан келиб чиқиб, даъвогар
томонидан жавобгарга бир иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
юзасидан давлат хизмати кўрсатилган ва сўровномада кўрсатилган объектнинг
қурилиш-монтаж ишлари қиймати (14 586 034 769)нинг 0,2 фоизи миқдорида
(қўшимча қиймат солиғисиз), яъни 29 172 069 сўм ажратмани белгилаган ҳолда
инвойс шакллантирилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 18 августда шакллантирилган 209 879 437 -сонли
инвойс жавобгарга тақдим қилинган бўлиб, жавобгар инвойсда кўрсатилган
29 172 069 сўм ажратмани тўламаган.
Ваҳоланки, Маъмурий регламентнинг 20-бандида ариза берувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши
шартлиги, 21-бандида объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан
тушган маблағ тўлиқ миқдорда даъвогарнинг банк ҳисобварағига ўтказилиши
белгиланган.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига кўра жавобгар ажратмани
тўламаганлиги ишдаги инвойс, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 29 172 069 сўм ажратма, 583 442 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 29 172 069 сўм ажратма,
583 442 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров