← Назад
Решение #2852532 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
******
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ****** раислигида, судья
ёрдамчиси ******котиблигида, Урганч шаҳар прокурори ёрдамчиси ******,
даъвогар вакили ******(******-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
******(бош ҳисобчи), учинчи шахс “******” масъулияти чекланган жамияти
вакили ******(иш юритувчи)нинг иштирокида, даъвогар ****** Хоразм
вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар «******» давлат муассасасидан
******сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «******» давлат муассасаси (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******сўм ижара ҳақи ундиришни
сўраган.
Суднинг ****** ажрими билан ******ҳамда ******, ******билан
“******” масъулияти чекланган жамияти ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи
шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ўз тушунтиришини бериб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб,
коллеж биносида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли
Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази
жойлашганлиги, ушбу марказ тингловчиларини аутсорсинг асосида
овқатланиши ташкил қилинганлиги, аутсорсинг хизмати кўрсатувчи
“******” масъулияти чекланган жамияти Хукумат карорига асосан бепул
бинодан фойдаланиб келаётганлигини билдириб, суддан даъвони рад этишни
сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс “******” масъулияти чекланган жамияти
вакили даъво талабларига эътироз билдириб, коллеж биносида ташкил
қилинган Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказига
аутсорсинг хизмати кўрсатишини, аутсорсинг шартномаси Ўзбекистон
Республикаси
Мудофаа
вазирлиги
билан
тузилганлиги,
вилоят
хокимлигининг ******-сонли баёнига асосан шу бино ошхонасида хизмат
кўрсатишини, коллеж биноси ошхонасида фақат марказ тингловчиларини
овқатланиши ташкил қилинганлигини билдириб, суддан даъвони рад этишни
сўради.
Суд мажлисида прокурор даъвони қаноатлантириш ҳақида фикр
билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тушунтиришлари ва
прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг ******сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат
мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда
Низом деб юритилади)нинг 58-бандига кўра, давлат мулкини (унинг
қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара
шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган
мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда,
ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш
куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик
даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган
суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига
тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий
тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича
белгиланади:
давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган
санага қадар;
ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси
муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара
шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара
шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар;
давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда,
шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари
ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан
ҳолат аниқланган санага қадар.
Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара
тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади.
******
Хоразм
вилояти
ҳудудий
бошқармаси
томонидан
******йилнинг ******куни «******» давлат муассасасида мавжуд бўлган
давлатга тегишли бино ва иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналардан белгиланган
тартибда самарали фойдаланиш ва уларни ижарага берилиши юзасидан
мониторинг ўтказилган.
Ўтказилган мониторинг натижасида даъвогар томонидан ижара
шартномаси тузмасдан Урганч шаҳар, ******кўчасида жойлашган
объектининг ******метр ҳудудини “******” масъулияти чекланган
жамиятига фойдаланиш учун берганлиги аниқланган ва бу ҳақда ******йил
******далолатнома расмийлаштирилган.
Ушбу далолатномага асосан даъвогар томонидан Низомнинг
58-бандига асосан шартномасиз фойдаланилган ******йил 1 январдан
******йил ******бўлган давр учун ******метр ҳудуд учун жами
******(******сўм ижара ҳақи ҳисобланган.
Мазкур ижара тўловларини тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг
жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва
жавобсиз қолдирилган.
Шундан кейин даъвогар юқоридаги талаблар билан судга даъво ариза
киритган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвони рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
******
ПҚ-4962-сонли «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун
хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни
ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига
мувофиқ, Урганч қурилиш техникумида “Қурилиш соҳаси малакали
мутахассисларини тайёрлаш маркази” ташкил қилиниб, фаолият кўрсатиб
келган.
Хоразм вилоят ҳокимининг ******-сонли баёнига асосан ушбу марказ
тингловчилари учун аутсорсинг хизматини кўрсатувчи ташкилот сифатида
“******” масъулияти чекланган жамияти бириктирилган ва аутсорсер
томонидан истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Ушбу баёнга асосан “******” масъулияти чекланган жамияти бинодан
фойдаланиш бўйича ижара шартнома тузмаган ҳолда аутсорсинг хизмати
кўрсатиб келган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан давлат мулки белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилган деб ҳисоблаб
бўлмайди.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини асоссиз деб ҳисоблаб,
даъвони рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини асоссизлиги учун
рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни,
даъвогарнинг ушбу тоифадаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишни, тўланган ******сўм почта харажатини
даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
****** Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг «******» давлат
муассасасидан ******сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******