Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6290 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b9a7be9-2d23-4d34-bde6-4d0670080461 Claim ID PDF Hash 6ba626f1f8cc1d0b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6290-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 04 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили А (2025 йил 5 сентябрдаги №44-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан 44 687 533 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси(кейинги ўринларда —палата) даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) хорижий корхона, сотувчи) манфаатида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига жавобгар “Б” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) фермер хўжалиги, сотиб олувчи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 44 687 533 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 11-октябрда №379-сонли бошоқли дон уруғлиги олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда —шартнома) имзоланган. Шартноманинг 1-1-бандига асосан сотувчи сотиб олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган бошоқли дон уруғлигини сотиш мажбуриятини, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 44 687 533сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилиб, уруғлик етказиб берилган ва бу ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топган. Шундай бўлсада, жавобгар уруғлик қийматини тўламасдан, шартнома шартларини бузган ва даъвогарнинг қонуний манфаатларига путур етказган. Даъвогар томонидан 44 687 533 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлиб, жавобгар уруғлик қийматини тўламаганлиги натижасида унинг ҳисобида 44 687 533 сўм қарздорлик вужудга келган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган қисмини 2024 йил 1 декабрдан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган. Даъвогар томонидан жавобгарни мавжуд қарздорликни бартараф этиш ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилсада, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу талаби оқибатсиз қолдирилганлиги келтирилган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128,170-моддаси талабларига асосан палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, юзага келган 44 687 533 сўм асосий қарз судга даъво ариза тақдим қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни асл нусхасини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида шартномадан келиб чиққан. Шартноманинг умумий баҳоси 44 687 533 сўмни ташкил қилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1.1-банди шартларига кўра, сотувчи сотиб олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган бошоқли дон уруғлигини сотиши, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. Шартноманинг 3.2-банди талабларига кўра, сотиб олувчи сотувчига уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган қисмини 2024 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан тўлаш шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга Did .uz( umihg.uz) электрон тизими орқали ҚҚС билан биргаликда қиймати жами 44 687 533сўмлик шартномада назарда тутилган маҳсулот берилганлиги юзасидан ҳисобварақ-фактуралар юборилган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактура ва маҳсулотлар эътирозсиз қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича даъвогардан олинган маҳсулотлар учун 44 687 533 сўм тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 44 687 533 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Даъвогар юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 44 687 533 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 44 687 533 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, товар-транспорт юк хати, буйруқ, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги лозим, бироқ жавобгар томонидан 44 687 533 сўмлик маҳсулотлар ҳақи даъвогарга тўлаб берилганлигини фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 44 687 533 сўм асосий қарзни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, даъво ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидандаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412.000 сўм этиб белгиланди. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар манфаатида палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли бўлиб, қаноатлантирилганлиги сабабли 44 687 533 сўм асосий қарзни ундириш қисми бўйича 893 750,66 сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятиманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар“Б” фермер хўжалигиҳисобидан даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 44 687 533 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар“Б” фермер хўжалигиҳисобидан Давлат бюджетига 893 750,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов