← Назад
Решение #2852577 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 23 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| аролик кодекси | 4 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 231 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8806-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 4 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг даъвогар “Хххх”
хусусий корхонаси манфаатида жавобгар Ххххга нисбатан олиб қўйилган ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати учун 2 597 609 499 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан:
Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси хххх, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вакили: хххх
(ишончнома асосида), даъвогар вакили: хххх (раҳбар), жавобгар вакили: хххх
(ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил даъвогар “Хххх” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор
қиймати учун 2 597 609 499 сўмни ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси, Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил ва даъвогар вакили жаъвобгарнинг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги илтимосномаси бўйича эътироз билдириб, ФК 163-моддаси
биринчи қисмининг 5-бандига асосан ушбу низога даъво муддати
қўлланмаслигини билдириб, даъво аризасида келтирилган важларни
такрорлаб, Қарши шаҳар ҳокимининг қарорига асосан даъвогарга тегишли
Қарши шаҳар, Насаф кўчасида “Болалар дунёси савдо мажмуаси” бинолари
бузилганлигини, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан бинонинг қиймати ундириб
2
берилганлигини, бироқ ажратилган ер майдони юқори кучланишли электр
тармоғи остида жойлашганлиги сабабли Қарши шаҳар прокуратурасининг
протестига асосан Қарши шаҳар ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори
бекор қилинганлиги, бошқа ер майдони ажратиб берилмаганлигини
таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво
муддати ўтганлигини билдириб, даъво муддатини қўллаб, даъвони рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
даъво муддатини қўллаб, даъвони рад қилишни сўради.
Учинчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб,
ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни
лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра, Қарши шаҳар ҳокимининг 17.10.2007 йилдаги Х-620/10-сонли қарорига
кўра даъвогарга Қарши шаҳрининг Насаф кўчасидан "Болалар дунёси савдо
мажмуаси”ни лойиҳалаштириб қуриш учун 0.24 гектар ер майдони
ажратилган.
Бироқ, 2018 йилда мазкур ер майдонига қурилган бино олдиндан
огоҳлантирилмасдан Хххх томонидан бузилиб, ер участкаси жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.
Қарши шаҳар ҳокимининг 14.05.2018 йилдаги Х-1125/5-сонли қарорига
кўра, даъвогарга тегишли Қарши шаҳар, Насаф кўчасидан бузилишга тушган
"Болалар дунёси савдо мажмуаси" биноси ўрнига Қарши шаҳар,
"Саройферон" массивидан "Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
цехи" биноси учун 2400 кв. метр ер участкаси ажратилган.
Бироқ, мазкур ер майдони юқори кучланишли электр тармоғи остида
жойлашганлиги сабабли Қарши шаҳар прокуратурасининг протестига асосан
29.03.2022 йилда Қарши шаҳар ҳокимининг 14.05.2018 йилдаги Х-1125/5сонли қарори бекор қилинган.
Шундан сўнг, Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти
бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Тухтаевнинг 18.09.2025 йилда берган
маълумотига кўра, даъвогарнинг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйилгандан сўнг ўрнига бошқа ер участкаси ажратилмаган.
Қарши шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи
А.Нарзуллаевнинг 18.09.2025 йилда берган маълумотига кўра, корхонага
тегишли ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
3
муносабати билан қурилиши тугалланмаган "Болалар дунёси савдо маркази"
объекти бузилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал
қилув қарорига кўра, корхонага тегишли бузилган мазкур бино учун Хххх
ҳисобидан 384 562 800 сўм компенсация пули ундирилиши белгиланган (41801-2104/4107-сонли иш).
Бузилган бино учун суд қарорига асосан компенсация тўланиши
белгиланган бўлсада, олиб қўйилган ер участкаси ўрнига бошқа ер майдони
берилмаган ёки бозор қиймати қоплаб берилмаган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
Қашқадарё вилоят бўлими томонидан даъвогарга тегишли бўлган Қарши
шаҳар, Насаф кўчасидаги “Болалар дунёси савдо мажмуаси” биноси
жойлашган 0,24 га ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқининг экспертиза
ўтказиш вақтидаги, яъни 2023 йилнинг 16 август кунидаги бозор баҳоси
2 597 609 499 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, жавобгардан олиб
қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати учун 2 597 609 499
сўмни ундириш сўралган.
Даъво аризасида жавобгардан олиб қўйилган ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати учун 2 597 609 499 сўмни ундириш талабига асос
сифатида даъвогарга тегишли қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк биноси
бузилган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26-банди ҳамда Ўзбекистон
Республикаси “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддаси
келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан
фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 26-бандига мувофиқ, юридик шахсга мулк ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар,
иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга
аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар
тўлалигича қопланади.
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, ер участкалари
мулкдорларига зарарларни ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши кўрган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикасининг
Ер кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 27-бандида, ер участкаси олиб қўйилиши
оқибатида юридик шахслар кўрган зарар учун компенсация тўлаш тегишли
4
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан мазкур Низомнинг 15бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши қайд
этилган.
ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2104/4107-сонли
иқтисодий иши бўйича 2021 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига бузилган бино-иншоот учун
384 562 800 сўм компенсация пули ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Ер участкаларини компенсация эвазига
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
2022 йил 29 июнда қабул қилинган ЎРҚ-781-сонли Қонунининг 23-моддаси
мазмунига кўра, олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк
объектларининг бозор қиймати; олиб қўйилган ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати компенсация қилинади.
Мазкур Қонуннинг 42-моддасида, ушбу Қонун расмий эълон қилинган
кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-моддасининг биринчи
қисмига кўра, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга
эмас ва улар амалга киритилгандан кейин вужудга келган муносабатларга
нисбатан қўлланилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, қонун у амалга киритилгунга
қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри
назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисмида, фуқаролик қонунчилиги
ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу
қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ
ва бурчларга нисбатан қўлланилиши белгиланган.
“Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмида, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан
кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади,
бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно,
деб қайд этилган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида, Ўзбекистон Республикасининг
қонуни у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган
ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонуни
содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ
жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун юридик ва жисмоний
шахсларнинг жавобгарлигини жорий этишни ёхуд кучайтиришни назарда
5
тутса ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказса, қонунга
орқага қайтиш кучини бериш мумкин эмаслиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Ер участкаларини
компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Қонуни 2022 йил 1 октябрь кунидан қонуний кучга
кирган бўлиб, даъвогарга тегишли кўчмас мулк биноси бузилган вақтда ер
участкаси олиб қўйилган тақдирда ҳуқуқ эгасига олиб қўйилаётган ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб берилишини назарда
тутувчи қонунчилик ҳужжати мавжуд бўлмаган.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар вакили томонидан даъво талаби
бўйича даъво муддатини қўллаш сўралди.
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.
ФКнинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби
даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул
қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
томонидан 2015 йил 19 июнда қабул қилинган “Иқтисодий судлар томонидан
фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 8-бандига кўра, ФК
153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ
қўлланилади.
Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда
берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки
билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш
лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва
бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак.
Мазкур Пленум қарорининг 10-бандига кўра даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг
даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ушбу ҳолатда даъвогар бузилган кўчмас мулк биноси жойлашган ер
майдони ўрнига Қарши шаҳар, "Саройферон" массивидан "Нон ва қандолат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи" биноси учун 2400 кв. метр ер участкаси
ажратилиши белгиланган Қарши шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 майдаги Х1125/5-сонли қарори Қарши шаҳар прокуратурасининг протестига асосан
2022 йил 29 мартда бекор қилинганлиги, шунга кўра даъвогарга тегишли
бўлган Қарши шаҳар, Насаф кўчасидан бузилишга тушган "Болалар дунёси
савдо мажмуаси" биноси жойлашган олиб қўйилган ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати учун 2 597 609 499 сўм ундириш сўралган бўлиб,
6
даъвогар томонидан қонунчиликда белгиланган даъво муддатлари узрсиз
сабабларга кўра ўтказиб юборилган.
Суд даъвогар вакилининг мазкур даъво талабига нисбатан даъво
муддати қўлланилмаслиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Сабаби, ФК 163-моддаси мазмунига асосан, мулкдорнинг ёки бошқа
эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар
эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу
Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига даъво
муддати жорий қилинмайди.
ФК 231-моддасида, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини,
гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам,
бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво)лиги келтириб
ўтилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан олиб қўйилган ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати учун 2 597 609 499 сўмни
ундириш ҳақидаги даъвоси негатор даъво ҳисобланмайди.
Шу сабабли суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги
оғзаки аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва
рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва
жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
7
давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган
бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни,
даъвогар
ҳисобидан
Республика
бюджетига
51 952 190 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
128, 66, 68, 74, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
жавобгар Ххххнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризаси
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг даъвогар “Хххх” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар Ххххга
нисбатан олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати
учун 2 597 609 499 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Хххх” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
51 952 190 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга
кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Муқумова