← Назад
Решение #2852588 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу Кодекс | 301 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| лилиги ФПК | 26 | — | law | |
| тисодий суд ИПК | 311 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9341-сонли иқтисодий иш
судья: А.Шокиров
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Чуст тумани
2025 йил 4 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар- ААА
манфаатида БББнинг жавобгар- ВВВга нисбатан кредит ҳисобига сотиб
олинган бино иншоотларни гаровга қўйиш юзасидан мажбурият юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА
(ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
ААА манфаатида БББ иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ВВВга нисбатан кредит ҳисобига сотиб
олинган бино иншоотларни гаровга қўйиш юзасидан мажбурият юклашни
сўраган.
Ишга фуқаро ГГГ жалб қилинган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини
қувватлади ҳамда ҳақиқатдан мулк фуқарога тегишли экангини
билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд бўлган ҳужжатларни текшириб, таҳлил қилган ҳолда
қуйидагиларга асосан даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни ва
ишни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига юборишни
лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда ИПК) 25-моддаси 1-қисми биринчи бандига мувофиқ,
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб
юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар; иқтисодиёт
соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг
ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга
бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга
бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
банкротлик тўғрисидаги ишлар; ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ
ишлар; арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; ушбу Кодекснинг 30моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан
меҳнатга оид низолар мустасно; ушбу Кодекснинг 301-моддасида
кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар; ушбу Кодекснинг 302моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар; чет давлат судлари ва
арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш
тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 22-бандига кўра, иш
юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини
чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири
ҳисобланади. ИПК 110-моддасида назарда тутилган иш юритишни
тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган
тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд,
фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли
бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки
бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар)
ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни
ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни
юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги
ИПКнинг 25 ва 26-моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга
тааллуқлилиги ФПКнинг 26-моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги
МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
аниқланади. Бунда, низонинг судга тааллуқлилиги, ишни кўриш
жараёнида ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Масалан,
бундай ҳолат ишга иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси бўла
олмайдиган шахсларнинг жалб этилиши муносабати билан вужудга
келиши мумкин. Бундай ҳолатда иқтисодий суд ИПКнинг 311-моддаси
талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра иш
материалларини фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун
ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим
чиқариши лозим.
Мазкур ҳолатда, кредит ҳисобига сотиб олинган мулклар фуқаро
ГГГга тегишли бўлиб, ишга фуқаро ГГГ жалб этилган.
Келгусида қабул қилинадиган ҳал қилув қарори иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси бўла олмайдиган шахснинг ҳуқуқ ва
манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу муносабат билан, суд тааллуқлилигига кўра иш материалларини
фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказишни ва
иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 195-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
4-1603-2501/9341-сонли иш материаллари тааллуқлилигига кўра
фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига кўриб чиқиш учун
ўтказилсин.
Иқтисодий суд ишини юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров