Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/10367 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e9f38ba2-b908-41d7-9acb-c5d624adaba3 Claim ID PDF Hash 056c883996b8e43e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10367-сонли иш судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Боғот тумани 2025 йил 4 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** томонидан якка тартибда, даъвогар “***” акциядорлик жамиятининг жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан *** сўм асосий қарздорликни пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *** сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Аниқланишича, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 4-2203-2501/4430-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 30 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “***” фермер хўжалиги нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда унга тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Рахманов Санъат Йўлдашевич тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 68, 118, 107, 176-179, 180, 4 203 -моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: “***” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “***” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “***” акциядорлик жамиятидан Республика бюджети фойдасига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***