Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/14236 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f8fdb19d-4f09-421d-83ab-ca87b1cc8060 Claim ID PDF Hash df689b1fe2fbb1ff... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/14236-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили Ш.Б (ишончнома асосида), ududg zt ’min t Н.О ва ududg zt ’min t вакили А.Г (ишончнома асосида) лар иштирокида, даъвогар “ ududg zt ’min t” АЖнинг жавобгар “ ududg zt ’min t” давлат муассасаси ҳисобидан 32 811 900 сўм қарздорликни ва суд ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ududg zt ’min t” АЖ (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt ’min t” давлат муассасаси (жавобгар) ҳисобидан 32 811 900 сўм қарздорликни ва суд ҳаражатларини ундириб беришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга ududg zt ’min t вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва ududg zt ’min t вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Жавобгар ва ғазначилик бошқармаси белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган молия вакили жавобгар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлла и қўмитаси томонидан молиялаштиришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 09.01.2023 йилда тузилган 01/01-0047-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, 2024 йил декабрь ойида 20 381 400 сўмлик, 2025 йил январ ойида 12 430 500 сўмлик, жами 32 811 900 сўмлик табиий газ етказиб берилган. 2025 йилнинг 10 октябрь ҳолатига 32 811 900 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 32 811 900 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt ’min t” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “ ududg zt ’min t” АЖ фойдасига 32 811 900 сўм асосий қврз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ududg zt ’min t” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 656 238 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов