Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/4854 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Гулистон шаҳар ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый
Source ID c74c3582-bb10-471e-ae5f-604331bb3e00 Claim ID PDF Hash e67de479018bad3b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПКнинг 49-моддаси ИПКнинг 49 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
асозлик Кодексининг 42-моддаси асозлик Кодекси 42 code_article
збекистон Республикаси Ер Кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер Кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 60 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/4854-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили Н.Мусурмонқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Ибодуллаев (раҳбар), Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси вакиллари А.Алимқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “ d rn us uild” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУК томонидан ўтказилган аукцион натижаларининг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига асосан “ d rn us uild” масъулияти чекланган жамиятига “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдонида МТТ биноси қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, “ d rn us uild” масъулияти чекланган жамиятига ўз ҳисобидан “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдонида қурилган бино-иншоотларни буздиришни белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлиги (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ d rn us uild” масъулияти чекланган жамиятига (жавобгар) нисбатан “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУК томонидан ўтказилган аукцион натижаларининг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига асосан “ d rn us uild” масъулияти чекланган жамиятига “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдонида МТТ биноси қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, “ d rn us uild” масъулияти чекланган жамиятига ўз ҳисобидан “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдонида қурилган биноиншоотларни буздиришни белгилашни сўраган. Суднинг 2024 йил 2 апрелдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ва “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК ва “ l ktr n nl nuksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамияти суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК ва “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамияти иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризага қўшимчалар тақдим этиб, улардаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан МТТ биноси қуриш учун ажратиб берилган ер майдонида кўп қавватли уй-жой биноси қурилаётганлиги, ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, жавобгарга ажратиб берилган ер участкасидан мақсадли фойдаланилганлиги, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёни билан “Объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш орқали кўп қаватли турар жойлар барпо этиш учун” рухсат берилганлиги барча ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ тўғри расмийлаштирилганлиги, жавобгар қўшимча ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаганлиги, жавобгар қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси вакили жавобгарнинг кўп қаватли турар-жой қуриш билан боғлиқ барча ҳужжатлари ўрганиб чиқилганлиги, камчиликлар ва хатолар аниқланмаганлиги, шу сабабли 2024 йил 16 мартда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёнини бекор қилиш юзасидан судга протест келтирилаётганлиги боис, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни, даъвони қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисларида иштирок этган Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси вакили даъво аризага эътироз билдириб, ёзма фикрнома тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёни Низом талаблари асосида қабул қилинганлиги, тўғри расмийлаштирилганлиги, Вазирлар Маҳкамасинг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарори 3-иловаси, 6-боб, 18-бандига асосан Кенгаш котиби томонидан имзоланиб, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланганлиги, сўнг Гулистон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бўлими томонидан жавобгарга 2025 йил 16 октябрда “Объектни ихтисослигини ўзгартириш ва реконструкция қилиш орқали Кўп қаватли турар жой уйлари” барпо этиш учун 220164946-сонли рухсатнома тақдим этилганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамияти вакили электрон-онлайн аукцион савдоси қонунчилик талабларига мувофиқ тўғри ўтказилганлиги, жавобгар ғолиб деб топилганлиги, 2571338-сонли лот учун платформага бириктирилган ҳужжатлардан кўринишича, ер учусткасида МТТ қурилишига рухсат берилганлиги акс этганлиги, платформадаги 2571338-сонли лот билан боғлиқ ҳужжатлар очиқ эканлиги, даъво аризада “ - uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга оид нормалар хато кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК вакили маълумотнома тақдим этиб, Гулистон шаҳар бош режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 июндаги 160-сонли қарори тасдиқланганлиги, Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ ҳудудидаги жавобгарга МТТ биноси қуриш учун ажратилган 0,24 га ер майдони Гулистон шаҳар Бош режаси бўйича мактаб ҳудуди бўлиб, ҳеч қандай бино қурилиши назарда тутилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризаси қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, прокурорнинг оғзаки илтимосномаси ва даъвогарнинг даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Прокурор Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёнини бекор қилиш юзасидан судга протест келтирилаётганлиги боис суд мажлисини кейинга қолдириш ҳақида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилди. ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 49-моддаси бешинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи прокурор ишнинг мазмуни бўйича фикрини баён этади, бундан унинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъво аризаси (аризаси) бўйича қўзғатилган ишлар мустасно. Юқоридагиларга кўра, прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишда иштирок этаётганлиги, бунда ИПКда ишда иштирок этувчи прокурор ишнинг мазмуни бўйича фикрини баён этиши назарда тутилганлиги, шунингдек прокурор Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёнини бекор қилиш юзасидан судга протест келтирилганлиги тасдиқловчи ҳужжатлар тақд эммаганлиги боис прокурорнинг суд мажлисини кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади. Даъвогар даъво ариза, даъво аризага қўшимчалар ва Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасида жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Шаҳасозлик Кодексининг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 10-В-банди, “ - uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди “е, ж” кичик бандлари, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-банди талабларини бузганлиги, жавобгарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги, Сирдарё вилояти “Архитектура ва шаҳарсозлик” техник кенгашининг 2023 йил 6 октябрдаги қарори Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори иблан ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида важлар келтириб, “ l ktr n nl nuksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУК томонидан ўтказилган аукцион натижаларининг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига асосан жавобгарга “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдонида МТТ биноси қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, жавобгарга ўз ҳисобидан “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдонида қурилган бино-иншоотларни буздиришни белгилашни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2022 йил 25 майдаги 199-9-130/22-сонли қарорига асосан Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 0,24 га ер майдони тадбиркорлик фаолияти учун аукцион савдоларига чиқарилиб, “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУКнинг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига кўра ер участкасига нисбатан ўтказилган аукцион натижаларининг ғолиби деб жавобгар топилган. Мазкур баённома асосида ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи 2024 йил 25 апрелда давлат рўйхатидан ўтган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 6-бандига кўра, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади. Ушбу Регламентнинг 7-бандига кўра, рухсатнома туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан берилади. Ваколатли орган томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш (реконструкция қилмасдан) учун рухсатнома расмийлаштирилганда ариза берувчининг сўровига кўра кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рухсатнома Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон тарзда юборилади (объектнинг муайян қисми тоифасини ўзгартириш бундан мустасно). Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг автоматик равишда: давлат солиқ инспекциясига — объектнинг тоифаси ўзгарганлиги ҳақида солиқ ҳисобини юритиш учун; муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга — истеъмолчи билан тўғри ҳисоб-китоб қилиниши учун юборилади. Рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчининг ихтиёрига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун автоматик тарзда буюртма берилиши мумкин. Магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган бино ва иншоот, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар фасадларини реконструкция қилиш ва уларни қайта қуриш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилади. Кўп қаватли турар жойнинг биринчи қаватини нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни кўп қаватли турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг тегишли ижобий хулосалари талаб этилади. Регламентга мувофиқ жавобгар Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасига “ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУКнинг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига асосан Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Мактабгача таълим ташкилоти” биноси ўрнига “Кўп қаватли турар-жой бинолари” қуриш учун 0,24 га объектнинг жойлашувига “Архитектура ва шаҳарсозлик” техник кенгашининг хулосасини олиш учун мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектурашаҳарсозлик кенгаши тўғрисида"га намунавий Низомнинг (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қароригаасосан ўз кучини йўқотган) 6-банди тўртинчи хатбошисига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (Кенгаш) белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритади. Шунга мувофиқ, Сирдарё вилояти “Архитектура ва шаҳарсозлик” техник кенгашининг 2023 йил 6 октябрдаги қарори билан Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ ҳудудидан“ l ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУКнинг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига асосан “Мактабгача таълим ташкилоти” биноси ўрнига “Кўп қаватли турар-жой бинолари” қуриш учун 0,24 га ер майдони “Шаҳарсозлик норма ва қоидалари”га, шунингдек амалда белгиланган тартиб асосида қизил ҳамда қурилиш чизиқларига қатъий амал қилиш шарти билан “Кўп қаватли тураржой бинолари” объект жойлашув таклифи маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 2-банди биринчи ва иккинчи хатбошисига кўра, ушбу Регламент шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга асосан барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш учун АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этишга нисбатан татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар учун АРТни ишлаб чиқиш учун бевосита тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) мурожаат қилинади. Мазкур Регламентнинг 4-бандида АРТ ишлаб чиқилмасдан лойиҳа ҳужжатларини келишиш тақиқланиши, 5-бандида ваколатли орган АРТни ишлаб чиқиши ва тақдим этиши белгиланган. Юқоридаги Регламент талабига мувофиқ, жавобгарнинг мурожаати асосида Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан жавобгарга кўп қаватли турар жой биноси қуриш учун лойиҳасмета ҳужжатларига 2023 йил 18 октябрда архитектура-режалаштириш топшириғи олинган. Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг жавобгарга тегишли ер участкасида қурилиш бўйича лойиҳасмета ҳужжатларининг архитектура қисмини (кейинги ўринларда — лойиҳасмета ҳужжатлари) кўриб чиқиш ва келишиш ҳақидаги 2024 йил 9 февралдаги 112640023-сонли ижобий хулосаси олинган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га мувофиқ Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан 2024 йил 16 мартда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилган. Шу боис, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг ер участкасига нисбатан фойдаланиш мақсади Сирдарё вилояти “Архитектура ва шаҳарсозлик” техник кенгашининг 2023 йил 6 октябрдаги қарорига мувофиқ “Кўп қаватли тураржой бинолари” қуриш учун ўзгартирилганлиги, жавобгарнинг ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ёки оқилона фойдаланилмаганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаганлиги инобатга олиниб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Бироқ, Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори билан Сирдарё вилояти “Архитектура ва шаҳарсозлик” техник кенгашининг 2023 йил 6 октябрдаги 01-20-65-сонли баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган. Жиззах вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2025 йил 2 октябрдаги қарори билан Гулистон туманлараро маъсурий судининг 2025 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2025 йил 16 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогарнинг Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори билан Сирдарё вилояти “Архитектура ва шаҳарсозлик” техник кенгашининг 2023 йил 6 октябрдаги 01-20-65-сонли баённомаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги боис, ушбу низо юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 июлдаги ажрими билан суднинг мазкур иш бўйича 2025 йил 29 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Мазкур ишни суд муҳокамасида кўриш жараёнида, жавобгар ва Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёнининг 8-бандида ЯИДХП орқали келиб тушган 220164946-сонли ариза Гулистон шаҳар Шодлик МФЙ, Бодомзор кўчаси ҳудудида - UKSI N електрон савдо платформаси орқали жавобгар томонидан хусусий мулк сифатида ютиб олинган 0,24 га ер майдонида “Хусусий мактабгача таълим ташкилоти” биноси қурилиши ўрнига “Объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструция қилиш” орқали “Кўп қаватли тураржой уйлари” барпо етиш (қайта кўриб чиқиш учун) лойиҳа таклиф тасдиқлашга тавсия етилганлиги, баён Вазирлар Маҳкамасинг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарори 3-иловаси, 6-боб, 18-бандига асосан Кенгаш котиби томонидан имзоланиб, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланганлиги, Гулистон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бўлими томонидан аризачи жавобгарга 2025 йил 16 октябрда “Объектни ихтисослигини ўзгартириш ва реконструкция қилиш орқали Кўп қаватли турар жой уйлари” барпо этиш учун 220164946-сонли рухсатнома тақдим этилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида”ги намунавий Низомининг 6-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Кенгаш) ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик бериш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектурашаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритиш функцияларини амалга ошириши, 18-бандида Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилиши, Кенгаш мажлиси баёни Кенгаш котиби томонидан имзоланиши, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланиши ва уч кун муддатда Кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сонли “Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 4иловаси билан тасдиқланган “Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш” маъмурий Регламентининг 5-бандида ариза берувчи ўзига тегишли бўлган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиши, 12-бандида, давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилганда сўровнома тўлдирилган пайтдан бошлаб реал вақт режимида Кадастр агентлигининг Давлат кадастр палатасининг шаҳар (туман) филиалига (кейинги ўринларда — филиал деб юритилади) кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун юбориши, 14-бандида ариза берувчининг сўровномасини кўриб чиқиш натижалари бўйича филиал хулосани шакллантириши, 15-бандида ижобий хулосада тайёрлагандан кейин филиал автоматик равишда ариза берувчининг сўровномасини ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар тоифасига кирса — туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юбориши, 17-бандида Кенгаш ўн иш кунида навбатдаги Кенгаш мажлисини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлаши, 18-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ўзгартириш тўғрисидаги Кенгаш қарори Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилиши, Кенгаш мажлиси баёни қарори уч кун муддатда ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилиши, Кенгашнинг ижобий қарори (баёни) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий турини ўзгартириш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-бандида Бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ҳолларда бекор қилиниши кўрсатилган. Гарчи, Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ ҳудудидан “ l ktr n nl nuksi nl rni t shkil tish m rk zi” ДУКнинг 2022 йил 11 августдаги YU061-496912-сонли баённомасига асосан “Мактабгача таълим ташкилоти” биноси қуриш мақсадида сотиб олинган бўлса-да, бироқ ушбу ер участкасига нисбатан фойдаланиш мақсади Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёнига мувофиқ “Объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструция қилиш” орқали “Кўп қаватли тураржой уйлари” барпо етиш лойиҳа таклифи тасдиқлашга тавсия етилган. Ишда иштирок этувчи шасхлар томонидан Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2025 йил 8 октябрдаги 19-сонли баёни ўзгарганлиги ёки бекор бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилган ёки оқилона фойдаланилмаган деб ҳисоблаб бўлмайди. Шунингдек, аниқланишича жавобгар таъсисчиси М.Миркамоловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2024 йил 12 июнда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги ҳақида баённома расмийлаштирилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ ҳудуди ер участкасида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ олиб борилиб, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан объектдаги қурилиш қизил ҳамда қурилиш чизиқларидан четга чиққанлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмади. Жавобгар таъсисчиси М.Миркамоловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги ҳақидаги баённома расмийлаштирилганлиги ҳолатини объектдаги қурилиш қизил ҳамда қурилиш чизиқларидан четга чиққанлигини ҳолати сифатида баҳолаб бўлмади. Чунки, даъво аризада 0,0014 га ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд муҳокамасида жавобгар вакиллари қурилиш майдони қурилиш қоидаларига мувофиқ вақтинчалик тўсиқ билан ўралганлиги ҳақида тушунтириш берган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида мавжуд Сирдарё вилояти қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг жавобгарга 2024 йил 20 ноябрда қурилиш майдонини вақтинчалик тўсиқ билан тўлиқ ўраш ҳақида кўрсатма берган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 10-В-банди ҳамда “ - uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди “е, ж” кичик бандларида белгиланган нормаларнинг мазмуни ёритилмасдан, улар мулка нисбатан ҳуқуқнинг бекор бўлишига асос бўлиши исботланмади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ёки оқилона фойдаланилмаганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилалиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилмаганлиги, даъво номулкий хусусиятга эгалиги ҳамда иккита талабдан иборатлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини боис, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 10 баравари миқдорда, 7 500 000 сўм миқдорида давлат божи ундришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлигининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 7 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати Гулистон шаҳар ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков