← Назад
Решение #2852660 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8786-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “Бухоро кичик ва ёшлар саноат
зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция” давлат муассасасининг
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня
ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили ***
(ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси *** иштирокида,
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича
ягона дирекция” давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 4.535.510 сўм асосий қарз ва
3.795.961,62 сўм пеня ундиришни, шунингдек тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 9 октябрдаги инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги 136сонли ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги 111-сонли
шартномаларни ва уларга қўшимча тузилган 1-сонли шартномаларни бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, жавобгар даъво
талабидаги асосий қарзни тўлаб берганлигини, қолган 3.795.961,62 сўм пеня
суммаси ва 41.200 сўм почта харажатини 2025 йил 10 ноябрь кунига қадар
тўлаш мажбуриятини олганлигини, жавобгар белгиланган муддатларда
шартнома мажбуриятларини бажариш чораларини кўриш мажбуриятини
олганлиги сабабли даъвогар тарафлар ўртасидаги шартномаларни бекор
қилиш ҳақидаги даъво талабидан воз кечишини маълум қилиб ва ушбу
медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Прокурор даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида судга фикр
берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 31 октябрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида
тақдим қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида
тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси
кунига қадар тарафлар ўртасидаги низо бартараф қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
***
2