Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9257 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 13001a8c-a4aa-41c4-8f01-08a50bd72e93 Claim ID PDF Hash e14699f88882ad00... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 111-моддаси ФКнинг 111 law
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 115-моддаси ФКнинг 115 law
онуни 11-моддаси онуни 11 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9257-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 4 ноябр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар– АААнинг жавобгарлар – БББ, ВВВ ва ГГГга нисбатан 04.02.2019 йилдаги 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, таъқиқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили раҳбар ААА, жавобгар банк вакиллари БББ (республика бошқарув раиси томонидан берилган ишончнома асосида), ВВВ, ГГГ (ишончномалар асосида), мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ДДД (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, ЭЭЭ билан ДДД ўртасида 12.05.2020 йилдаги тузилган 570-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 14.05.2020 йилдаги гаров шартномасига асосан ГГГга тегишли бўлган Наманган шаҳри, 2-кичик ноҳия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари гаровга тақдим этилган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 март кунги 41602-2202/37-сонли ҳал қилув қарорига асосан ДДДнинг кредит танидан бўлган 21.100.000.000 сўм, фоизидан 2.805.357.000 сўм, 190.794.500 сўм пеня, жами 24.096.151.500 сўм қарздорлик ундирилиб, ундируви “Zol” хусусий корхонасига тегишли, Давлатобод тумани 2кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган 2-қавватли ертуласи билан, пешайвон, зинопояси билан, бостирма туташ, бостирма, овқатланиш биноси 2-қаввати ер тўласи билан, офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метр, фойдаланиш майдони 807,66 кв.метрни ташкил қилган “Савдо дўкони” бино иншоатларига қаратилган. ЭЭЭнинг розилиги асосида фуқаро Аюбов Баҳодиржон Жасур ўғли томонидан 12.05.2020 йилдаги 570-сонли кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ банкка тўлаб берилган. Натижада, гаров мулклари банк томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги муносабати билан гаровдан чиқариб берилган. ЕЕЕ (савдо ташкилоти) томонидан 2025 йил 3 июн кунги олди-сотди шартномаси асосида 1 сотилган ва 2025 йил 10 июль кунидаги топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида ВВВ номига 2025 йил 15 июль кунида кадастр хужжатлари тайёрланган. Мазкур мулклар 2025 йил 26 сентябрда таъсис улуши сифатида ААА номига ўтказилиб, 2025 йил 26 сентябда жамият номига кадастр хужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. ААА томонидан мазкур мулкларни гаровга қўйиш орқали банкдан кредит маблағи олиш учун мурожаат қилинганида мулкларга нисбатан 2019 йил 4 февралда 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасига асосан таъқиқ қўйилганлиги, хусусан ВВВ ҳамда БББ ўртасида 2018 йил 17 декабрда тузилган 908сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида ГГГ фирмаси томонидан гаров қўйилганлиги аниқланган. 2019 йил 4 февралда 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасининг 21-бандида, ушбу шартнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда Наманган вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат корхонасидан давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги белгилангани, бироқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йил 16 майдаги 0106/1048-сонли маълумотига кўра, 2019 йил 4 февралда 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ва ушбу шартномага асосан кадастр маълумотлар базасига қўйилмагани аниқланган. Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 04.02.2019 йилдаги 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, таъқиқни бекор қилишни сўраган. Даъвогар судга ариза тақдим этиб, аризасида ипотека шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, таъқиқни бекор қилишда, Наманган шаҳар 6-сонли нотариал идораси нотариуси Б.Д.Т томонидан 04.02.2019 йилда реестр 201960412000703-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномаси асосида ГГГ фирмасига тегишли бўлган Наманган шаҳри, 2-кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони, 2 қаватли ер тўласи билан, Пешайвон, зинапояси билан, Бостирма туташ, Бостирма, Овқатланиш биноси 2-қавати ер тўласи билан, Офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метрни, фойдаланиш майдонги 807,66 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотларига қўйилган таъқиқни бекор қилишни Наманган вилоят адлия бошқармасига юклаб кетишни сўраган. Суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиан учинчи шахслар сифатида Наманган вилоят Адлия бошқармаси, Нотариал палатаси Наманган вилоят 2 бошқармаси, Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда АИТБ “Ипотека банк” жалб қилинган. Суд мажлиси муҳокамаларида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб қувватлади. Жавобгар банк вакиллари даъвони тан олишмай, судга ёзма фикрномасини тақдим этишиб, даъво асоссиз бўлганлиги сабабли рад этишни сўрашди. Мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс АИТБ “Ипотека банк” вакили даъво аризани қувватлади. Нотариал палатаси Наманган вилоят бошқармаси судга фикрнома тақдим этиб, унда қонун хужжатларида бошқармага кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаларини таъқиқлаб қўйиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги маълумотни электрон маълумотлар базасига киритиш, шунингдек нотариуслар мажбуриятлари бўйича жавоб бериш ваколати берилмагани маълум қилинган ва ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўрилишини сўраган. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар БББ, ГГГ ҳамда мустақил талаблар билан арз қилмайдиан учинчи шахслар Наманган вилоят Адлия бошқармаси ва Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар ва учинчи шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор 3 шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ЭЭЭ билан ДДД ўртасида 12.05.2020 йилдаги тузилган 570-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 14.05.2020 йилдаги гаров шартномасига асосан ГГГга тегишли бўлган Наманган шаҳри, 2-кичик ноҳия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари гаровга тақдим этилган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 март кунги 41602-2202/37-сонли ҳал қилув қарорига асосан ДДДнинг кредит танидан бўлган 21.100.000.000 сўм, фоизидан 2.805.357.000 сўм, 190.794.500 сўм пеня, жами 24.096.151.500 сўм қарздорлик ундирилиб, ундируви “Zol” хусусий корхонасига тегишли, Давлатобод тумани 2кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган 2-қавватли ертуласи билан, пешайвон, зинопояси билан, бостирма туташ, бостирма, овқатланиш биноси 2-қаввати ер тўласи билан, офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метр, фойдаланиш майдони 807,66 кв.метрни ташкил қилган “Савдо дўкони” бино иншоатларига қаратилган. ЭЭЭнинг розилиги асосида фуқаро Аюбов Баҳодиржон Жасур ўғли томонидан 12.05.2020 йилдаги 570-сонли кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ банкка тўлаб берилган. Натижада, гаров мулклари банк томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги муносабати билан гаровдан чиқариб берилган. ЕЕЕ (савдо ташкилоти) томонидан 2025 йил 3 июн кунги олдисотди шартномаси асосида Аюбов Баҳодиржон Жасур ўғлига сотилган ва 2025 йил 10 июль кунидаги топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида Аюбов Баҳодиржон Жасур ўғли номига 2025 йил 15 июль кунида кадастр хужжатлари тайёрланган. Мазкур мулклар 2025 йил 26 сентябрда таъсис улуши сифатида ААА номига ўтказилиб, 2025 йил 26 сентябда жамият номига кадастр хужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. ААА томонидан мазкур мулкларни гаровга қўйиш орқали банкдан кредит маблағи олиш учун мурожаат қилинганида мулкларга нисбатан 2019 йил 4 февралда 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасига асосан таъқиқ қўйилганлиги, хусусан ВВВ ҳамда БББ ўртасида 2018 йил 17 декабрда тузилган 908сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида ГГГ фирмаси томонидан гаровга қўйилганлиги, лекин 2019 йил 4 февралда 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасининг 21-бандида, ушбу шартнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда Наманган вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк 4 кадастр хизмати давлат корхонасидан давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги белгиланган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йил 16 майдаги 0106/1048-сонли ҳамда 2025 йил 14 октябрдаги 8060-сонли маълумотларига кўра, 2019 йил 4 февралда реестр 201960412000703сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномаси кадастр палатасида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ва ушбу шартномага асосан кадастр маълумотлар базасига қўйилмагани аниқланган. Шунингдек, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 майдаги 4-1603-2401/293-сонли ҳал қилув қарори асосан Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг ВВВ манфаатида киритган даъво аризасининг ундирувни 2018 йил 17 декабрдаги 908-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 2019 йил 4 феврал куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, ГГГ фирмасига тегишли бўлган Наманган шаҳри, 2кичик ноҳия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони, 2 қаватли ер тўласи билан, Пешайвон, зинапояси билан, Бостирма туташ, Бостирма, Овқатланиш биноси 2-қавати ер тўласи билан, Офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метрни, фойдаланиш майдони 807,66 кв.метрни ташкил қилган бино-иншоотларига қаратиш талаби «Ипотека банк» АТИБ билан ДДД ўртасида 12.05.2020 йилдаги тузилган 570-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 14.05.2020 йилдаги гаров шартномасига асосан гаровга олинганлиги ҳамда 2019 йил 4 февралдаги реестр 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йил 16 майдаги 01-06/1048сонли хати асосида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги аниқланганлиги сабабли қаноатлантириш рад этилган. Шу асосда, даъвогар суддан 04.02.2019 йилдаги 201960412000703сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ФКнинг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас молмулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. ФКнинг 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа 5 юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 115-моддасига кўра, битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори (бундан кейинги матнларда Пленум қарори деб юритилади)нинг 11-бандида, агар қонунчилик талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкинлиги, бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 115-моддасига мувофиқ битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келишини ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон республикасининг “Гаров тўғрисида”ги 1998 йил 1 майдаги 614-1-сонли (янги таҳрири) Қонуни 11-моддаси 3-қисмига кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. Ушбу модданинг қоидаларига риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Мазкур ҳолатда, суд 2019 йил 4 февралда реестр 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасининг 21-бандида ушбу шартнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда Наманган вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат корхонасидан давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги белгилангани, бироқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йил 16 майдаги 0106/1048- сонли ҳамда 2025 йил 14 октябрдаги 8060-сонли маълумотларида 2019 йил 4 февралда реестр 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномаси кадастр палатасида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ва ушбу шартномага асосан кадастр маълумотлар базасига қўйилмагани ўз исботини топганлиги сабабли даъвогарнинг ипотека шартномасини ҳақийий эмас деб топиш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 73-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори 6 бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ипотека шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, Наманган шаҳар 6-сонли нотариал идораси нотариуси Б.Д.Турсунқулов томонидан 04.02.2019 йилда реестр 201960412000703-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномаси асосида ГГГ фирмасига тегишли бўлган Наманган шаҳри, 2-кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони, 2 қаватли ер тўласи билан, Пешайвон, зинапояси билан, Бостирма туташ, Бостирма, Овқатланиш биноси 2-қавати ер тўласи билан, Офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метрни, фойдаланиш майдонги 807,66 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотларига қўйилган таъқиқни бекор қилишни сўраган. ФКнинг 113-моддаси 3-қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Пленум қарори 7-банди иккинчи қисмида, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкин. Шу билан бирга, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу асосда, суд ҳозирда Наманган шаҳри, 2-кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони, 2 қаватли ер тўласи билан, Пешайвон, зинапояси билан, Бостирма туташ, Бостирма, Овқатланиш биноси 2-қавати ер тўласи билан, Офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метрни, фойдаланиш майдонги 807,66 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотларига нисбатан даъвогарда мулк ҳуқуқи мавжудлиги ва ипотека шартномаси ва қўйилган таъқиқ унинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатаётгани ҳолатини инобатга олиб, даъвогарнинг ипотека шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, Наманган шаҳар 6-сонли нотариал идораси нотариуси Б.Д.Турсунқулов томонидан 04.02.2019 йилда реестр 201960412000703-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномаси асосида ГГГ фирмасига тегишли бўлган Наманган шаҳри, 2-кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони, 2 қаватли ер тўласи билан, Пешайвон, зинапояси билан, Бостирма туташ, Бостирма, Овқатланиш биноси 2-қавати ер тўласи билан, Офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метрни, фойдаланиш 7 майдонги 807,66 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотларига қўйилган таъқиқни бекор қилиш талабини қаноатлантиришни, шунингдек таъқиқни олишни Наманган вилоят Адлия бошқармаси (хузуридаги идоравий нотариал архиви)га юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 04.02.2019 йилдаги реестр 201960412000703-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, таъқиқни бекор қилиш талабларини қаноатлантиришни ва таъқиқни олишни Наманган вилоят Адлия бошқармаси (хузуридаги идоравий нотариал архиви)га юклашни лозим деб ҳисоблайди. Гарчи, жавобгар банк вакили ипотека шартномасини низоли битим деб ҳисоблаб, даъвогарда низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини важ қилиб келтирсада, бироқ суд ушбу важлари билан келишмайди. Чунки, юқорида қайд этиб ўтилган қонун хужжатларига кўра ипотека шартномаси ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавобгар БББ ҳисобидан 8.240.000 сўм (шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва оқибатларини қўллаш талаблари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида) ҳамда 41200 сўм почта харажатлари ундириш лозим. Бинобарин, суд ИПК 73, 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: АААнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. ВВВ ҳамда БББ ўртасида 2018 йил 17 декабрда тузилган 908сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида Наманган шаҳар 6сонли нотариал идораси нотариуси Б.Д.Т томонидан 04.02.2019 йилда реестр 201960412000703-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин ва ипотека шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, Наманган шаҳри, 2-кичик нохия, Дўстлик кўчасида жойлашган “Савдо дўкони, 2 қаватли ер 8 тўласи билан, Пешайвон, зинапояси билан, Бостирма туташ, Бостирма, Овқатланиш биноси 2-қавати ер тўласи билан, Офис биноси 2 қаватли, қурилиш ости майдони 915,39 кв.метрни, фойдаланиш майдонги 807,66 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотларига қўйилган таъқиқ бекор қилинсин. Таъқиқни олиш Наманган вилоят Адлия бошқармаси (хузуридаги идоравий нотариал архиви)га юклатилсин. БББ ҳисобидан ААА фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 4.120.000 сўм давлат божи ва 41200 сўм суд почта харажатлари ундирилсин. БББ ҳисобидан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 9