Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7000 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI Ответчик / Подсудимый BOBURJON-OLI JON
Source ID ca7e0f9d-1edd-42de-84c9-33c2214f7f19 Claim ID PDF Hash c477a414cff8cda9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2032-моддаси ИПКнинг 2032 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7000-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 4 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зарбдор туман прокурори даъвогар “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “BOBURJON-OLI JON” фермер хўжалигидан 4 090 976 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан Зомин туман прокурори ёрдамчиси Р.Элонов иштирокида, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни н и қ л а д и: “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “BOBURJON-OLI JON” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 1 январда 17903589-сонли Истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 4 090 976 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Натижада, Зарбдор туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4 090 976 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 6 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш 2025 йил 21 октябрь кунига белгиланган. Даъво аризасини ўрганиб чиқиш жараёнида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими даъво аризасида кўрсатилган жавобгарнинг манзилига юборилган бўлсада, аммо почта алоқа бўлими томонидан киритилган маълумотга кўра, манзил тўлиқ кўрсатилмаганлиги қайд этиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси тўртинчи қисмида, агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган, ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради: 1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса; 2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса; 3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, ИПКнинг 2032-моддаси бешинчи қисмида, ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади деб кўрсатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, қўшимча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек жавобгарнинг хабардорлигини таъминлаш мақсадида, мазкур даъво аризаси бўйича соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш юзасидан суднинг 2025 йил 21 октябрдаги ажрими билан 2025 йил 4 ноябрга суд муҳокамасига тайинланган. Бугунги суд мажлисида прокурор ёрдамчиси иштирок этиб, жавобгар томонидан суд кунига қадар мавжуд электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади ва иш ҳужжатларида мазкур иқтисодий ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш ҳамда қарздорли суммасини тўламаганлиги тўғрисидаги 2025 йил 4 ноябрдаги аризаси мавжудлиги аниқланди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхалари “Гибрид почта” хизмати орқали жавобгарнинг юридик манзилига юборилганлигини, жавобгарнинг юридик манзилига юборилган ажрим нусхаси қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси мавжуд бўлсада, жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмаётганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган прокурор ёрдамчисининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 4 090 976 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келганлигини, ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмида, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт эканлиги белгиланган. Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 4 ноябрь ҳолатига судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан 4 090 976 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммаси тўланмаганлигини ва қарздорлик суммаси 29 884 973 сўмга кўпайганлигини маълум қилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу боис суд, ишда иштирок этган прокурор ёрдамчисининг тушунтиришлари, тақдим қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммаси суд кунига қадар тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган. Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 090 976 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига амал қилиб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “BOBURJON-OLI JON” фермер хўжалиги ҳисобидан “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 4 090 976 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “BOBURJON-OLI JON” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов