Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/6586 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 07c30f7a-c0c1-430d-a95f-08c9ec409f5b Claim ID PDF Hash 75ba4935c108ee03... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Респбликаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/6586-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 5 ноябрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Қаюмов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Ғаниев ва Ш.Вахобов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили С.Алиев (ишончнома асосида), Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси акциядорлик жамияти мутахассиси Ф.Муяссарова иштирокида, Янгиқўрғон туман прокурорининг ёрдамчиси А.Маматхўжаевнинг қатнашувида, даъвогар АААнинг жавобгар БББ ва ВВВга нисбатан 7 519 000 000 сўм асосий қарз, 3 709 500 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва ВВВ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 7 519 000 000 сўм асосий қарз, 3 709 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажримига асосан даъво суммасининг 5 516 109 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини 7 519 000 000 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвога эътироз билдириб, даъвогар 35 фоиз суммани тўламаганлиги сабабли акция пакетлари ўтказиб берилмаганлиги, шунингдек даъвогарга жиноят иши қўзғатилганлигини, ушбу юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг махфий хати юборилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ рад этишни сўради. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъво талабларини асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириб, пеняни рад этишни сўради. Мутахассис Ф.Муяссарова суд мажлисида даъвогар депо ҳисоб варағи очганлигини, жавобгар акция пакетларини ўтказмаганлиги, хозирда акциялар жавобгарнинг ҳисоб рақамида сақланаётганлигини маълум қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди. 1 Ўзбекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 июлдаги 3402-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар жавобгардан қўшимча жавобгарнинг 92,8 фоиз давлат акцияларини сотиб олган. Мазкур шартнома Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29 ноябрдаги 4-1001-2411/90590-сонли ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинган, ҳозирда кучда. Жавобгар шартноманинг 4.1.2-бандига кўра, шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ жавобгар сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек пеня (вужудга келган тақдирда) тўлангандан кейин, 5 (беш) иш куни мобайнида харидорга қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига “Акциялар пакетини” жавобгарнинг депо ҳисоб рақамидан даъвогарнинг депо ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш орқали харидорга сотиб олинган “Акциялар пакети”га эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мажбуриятини олган. Бироқ, жами 7 519 000 000 сўм тўлов қилинган бўлсада, мутаносиб равишда акция пакетлари даъвогарга ўтказиб берилмаган. Жавобгар ўз эътирозларида даъвогар томонида 35 фоиз тўловлар амалга оширилиши керак эди, 35 фоиз тўлов қилинмаганлиги учун акция пакетлари ўтказиб берилмаганлигини важ қилган. Бироқ, суд даъвогарнинг ушбу важлари билан келишмайди, чунки шартноманинг 3.2 ва 3.3-бандаларида хақиқатдан ҳам 35 фоиз тўловлар амалга оширилгандан сўнг акция пакетларига бўлган ҳуқуқлар ўтказилиши белгиланган бўлсада, лекин 3.4-бандида дастлабки 35 фоиз тўловлар 2023 йил 17 августга қадар тўланмаган тақдирда, қолган суммага фоиз 2 ҳисобланиб, янги фоизли график асосида тўлаб бориши белгиланган. Даъвогар томонидан ушбу шартноманинг ушбу банди бўйича гарафик асосида жами 7 519 000 000 сўм тўловларни амалга оширган. Шунингдек, жавобгар вакили даъвогарга жиноят иши қўзғатилиб, жаобгар бўлганлигини, шунга кўра шартноманинг 5.5-бандига асосан даъвогар томонидан амалга оширилган тўловлар қайтарилмаслигини важ қилиб келтирган ҳам асоссиз бўлиб, бунда шартноманинг 5.5-бандида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан харидор ва/ёки сотувчи мансабдор шахслари томонидан акция пакетини сотиб олишда ноқонуний (коррупцион) хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган ва тегишли тартибда суд қарори билан тасдиқланган тақдирда, кўрилган зарар қопланади. Сотувчи ушбу шартномани бир тарафлама бекор қилади. Бунда корхонага инвестициялар қисми сотувчи ва шартнома иштирокчиси томонидан харидорга қайтарилмайди ва кемпенсация қилинмайди, деб белгиланган. Тақдим этилган жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 2024 йил 14 октябрдаги хукми ҳамда жавобгарнинг махфий ҳужжатларни сақлаш бўйича масъул ходимининг суд мажлисида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан юборилган махфий хати бўйича берган тушунтиришига кўра эса жиноят иши мансабдор шахслар томонидан акция пакетини сотиб олишда ноқонуний (коррупцион) хатти-ҳаракатлар бўйича қўзғатилмаганлиги, аксинча бошқа масалалар бўйича қўзғатилганлиги маълум бўлди. Шунга кўра, жавобгарнинг барча келтирган важлари асоссиз ҳисобланади. Юқоридаги холатлар Тошкент шахар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 март кунги қарорида ҳам ўз исботини топади. Бунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 3 709 500 000 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25моддаси 2-қисмига кўра, Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. 3 Шартноманинг 4.1.4-бандида сотувчи харидорнинг депо хисоби мавжуд бўлмаган тақдирда акциялар пакетини ўз вақтида зтказмаганлиги, акциялар пакетини харидорнинг ҳисобига ўтказиш хақида ваколатли депозиторийга депозитарийлараро топшириқномани бермаганлиги учун жавобгар бўлмайди. Бироқ, ушбу холатда даъвогарнинг депо ҳисоби мавжуд бўлсада (ушбу холат марказий депозиторийнинг маълумотномасига ҳамда мутахассиснинг суд мажлисида берган тушунтиришида ўз тасдиғини топади), жавобгар акция пакетларини тўлов суммасига мутаносиб равишда ўтказиб бермаган, вахоланки агар даъвогар шартноманинг 3.3-бандига асосан 35 фоиз тўловларни амалга оширмаса, ўз-ўзидан шартноманинг 3.4-банди амал қилиб, ушбу бандда кўрсатилган гарафик бўйича тўловларни ҳисоблаб, амалга оширилиши ҳамда шартноманинг 4.1.2-бандига асосан тўловга мутаносиб равишда акциялар пакетини ўтказиш лозим бўлсада, жавобгар ушбу мажбуриятларни бажармаган. Шунга кўра суд, сўралган пеняни асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгарнинг асосий қарзларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш қисмини 370 000 000 сўмга қаноатлантиришни, шунингдек даъво талабларининг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаш лозим бўлсада, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддасига асосан жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини сабабли ундан давлат божи ундирмасликни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм 4 почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатини ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвонинг ВВВга нисбатан қисми қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. БББдан ААА фойдасига 7 519 000 000 сўм асосий қарз, 370 000 000 сўм пеня ҳамда тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. БББ Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида ҳамда олти ойлик муддатда кассация тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Ж.С.Мусабоев 5