Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7754 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 272c3935-1e51-4279-97b4-cc45a64400b2 Claim ID PDF Hash 22086297c184a19e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7754-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 4 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан ҳисобидан 1 026 227 сўм дебитор қарздорликни ва 12 466 сўм устама (пеня)ни, жами 1 038 693 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади), жавобгар “*****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига 1 026 227 сўм дебитор қарздорлик ва 12 466 сўм устама (пеня) вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 026 227 сўм дебитор қарздорликни ва 12 466 сўм устама (пеня)ни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддат мобайнида жавобгар даъво ариза юзасидан ўзининг ёзма фикрини тақдим этмади. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 03.01.2025 йилда 090465-сонли “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси” (келгусида матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига (асосий қарз ва пеня ҳисобидан) жами 2 038 693,93 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга 2025 йил 6 октябрь куни 231-сонли огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар қарздорликни белгиланган муддатларда ихтиёрий тўлаб бермаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. 2025 йил 1 ноябрь куни тузилган солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогардан 1 052 518,53 сўм қарздор эканлиги тасдиқланган. Суд жавобгарнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги факти тарафлар ўртасида тузилган шартнома, солиштирма далолатнома, огоҳлантириш хати ва бошқа далиллар билан исботланган, деб ҳисоблайди. ФК 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 4 ноябрь кунидаги маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бартараф этмасдан, қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги ҳамда жавобгарнинг ҳозирги кундаги қарздорлиги 1 052 518 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 026 227 сўм дебитор қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 12 466 сўм устама (пеня) ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси учун таърифга устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисобкитоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 12 466 сўм устама (пеня) ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 466 сўм миқдорда устама (пеня) суммасини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур иш бўйича даъво талаби қаноатлантирилганлиги сабабли давлат божи ҳамда почта ҳаражатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,237,242,263,333,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-180,186 ва 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 1 026 227 сўм дебитор қарздорликни ва 12 466 сўм устама (пеня)ни, жами 1 038 693 сўм ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров