← Назад
Решение #2852685 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исмига мутаносиб равишда ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4462-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 04 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Экология, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Сирдарё вилоят бошқармасининг жавобгар
«B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 44 368 299 сўм
компенсация тўлови ва 10 329 461 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси
А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Х.Ровупов (03.11.2024 йилдаги №01-01/94191-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Сирдарё
вилоят бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, «B
vut t hn lust r» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 44 368 299 сўм компенсация
тўлови ва 10 329 461 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар 2024 йил 2-4 чорак ҳамда
2025 йил 1-чорак ҳисоботида кўрсатилган компенсация тўловлари 44 млн сўмни
ташкил этиши, тўлов кечиктирилган кунларга пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноалантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан жавобгар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъво ариза юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, прокурорнинг даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисидаги
фикрини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво ариза талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
№202-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига кўра,
ифлослантирувчи
моддаларни
атмосфера
ҳавосига
чиқариб
ташлаш
(ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан
ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига
ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган
чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда компенсация тўловлари) объекти ҳисобланади ва у ўз ичига ифлослантирувчи
моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массасини хам
олади.
Низомда тегишли тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар
томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини, белгиланган муддатларда
амалга ошириши кўрсатиб ўтилган.
Даъво ариза ва илова қилинган ҳужжатларга кўра жавобгар 2024-йил
2-4 чораги ҳамда 2025 йил 1-чораги учун ҳисобот тақдим этган, ҳисоботда жами
44 368 299 сўм компенсация ҳисобланиб, айнан ушбу тўловлар тўланмасдан
қолганлиги баён қилиниб, жавобгардан ҳисобланган компенсация тўловини
ундириш сўралган.
Хусусан жавобгарнинг 2024 йил 14 майда тўлаган 25 000 000 сўм
компенсация тўловининг 11 509 658 сўм қисми 2024 йил 1-чораги учун, қолган
13 490 341 сўм қисми 2024 йил иккинчи чораги компенсация тўловлари учун
қабул қилинган, натижада даъвода кўрсатилган 2024 йил 2-4 чораги ва 2025 йил
1-чораги учун компенсация тўловларидан 44 368 299 сўм қрздорлик вужудга
келган ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талаби иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан компенсация тўловлари
кечитирилган кунларга 10 329 461 сўм пеня ундириш сўралган.
Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади,
деб кўрсатилган.
Даъво аризада жами 10 329 461 сўм пеня ундириш сўралган бўлиб, пеня
миқдори ҳисоб китоби даъво аризада кўрсатилиб ткширилганда, даъвогар вакили
томонидан ҳисоб китоб ва кечиктирилган кунлар ҳамда 0,1 фоизни ташкил этиши
каби ҳолатлар тасдиқлаб берилмади.
Лекин 2024 йил 2-4 чораги ва 2025 йил 1-чораги учун компенсация
тўловлари учун жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоботларда, компенсация
тўловлари кечиктирилган кунлар учун тўловга 4 056 008 сўм пеня
ҳисобланганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, айнан ҳисоботда кўрсатилган 4 056 008 сўм пеняни асосли
ва қолган 6 273 453 сўм қисмини тасдқиланмади деб ҳисоблаб, пеня ундириш
талабни айнан 4 056 008 сўм миқдорида муҳокама қилишни ва шу миқдорда
қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Суд, ҳужжатлар асосида тасдиғини топган компенсация тўлови
кечиктирилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)
2-моддасига асосан ФК маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик
қонунчилиги қўлланилмаслигини инобатга олиб, жами пеняни Низомнинг
30-банди асосида тасдиқланган доирада қисман 4 056 008 сўм миқдорида
қаноатлантиришини лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда ИПК 118-моддасига асосан 968 486,14 сўм давлат божи
тўлови ва почта харажатини жавобгар, рад этилган қисми бўйича 125 469,06 сўм
давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни, лекин даъвогар Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан
иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли унинг
зиммасидаги давлат божини ундирувсиз қолдиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
Сирдарё вилоят бошқармасининг жавобгар «B
vut t hn lust r» масъулияти
чекланган жамиятидан 44 368 299 сўм компенсация тўлови ва 10 329 461 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Сирдарё
вилоят бошқармаси фойдасига 44 368 299 сўм компенсация тўлови ва
4 056 008 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 968 486,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар зиммасидаги давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Давонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят судига
бир ой муддатда апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти (протест
киритилиши) бериши мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев