Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1833 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Amud r Agr m shtr ns M P
Source ID a1dc27ea-29c0-4c34-bf62-71a987845663 Claim ID PDF Hash 9c650bd3cc96c62f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2402/1833-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 4 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, Г.Базарбаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “O’z gr s rvis” акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар “Amud r Agr m shtr ns M P” масъулияти чекланган жамиятидан 3 571 890 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “O’z gr s rvis” акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Amud r Agr m shtr ns M P” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 3 571 890 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 июль куни олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга 3 571 890 сўмлик 1 дона комьпютер етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Суд муҳокамасида тарафлар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади. Суд тарафлар суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда низо олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида олди-сотди тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар 3 571 890 сўмлик комьпютер комплектини етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида шартномага асосан 3 571 890 сўмлик комьпютер комплекти етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан маҳсулот учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, жавобгардан 3 571 890 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 3 571 890 сўмлик комьпютер комплекти етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Даъвогарнинг тақдим қилган бир томонлама тасдиқланган қарздорлик тўғриисдаги солиштирув далолатномаси 3 571 890 сўмлик комьпютер комплекти етказиб берилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланмайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. ИПК 69-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига асосан далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Суднинг мазкур иш бўйича ишни қолдириш тўғрисидаги 2025 йил 16 октябрь ва 24 октябрь кунги ажримлари билан даъвогарга 2022 йил 28 июль куни олди-сотди шартномасига асосан жавобгарга 3 571 890 сўмлик 1 дона комьпютер етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисобварақ-фактура, юк хати, ишончнома ва ҳоказо) судга тақдим қилиш ҳақидаги таклифларига қарамасдан далиллар судга тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасининг биринчи қисмига асосан операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура-Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Даъвогар хизматлар бажарилганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактуралар мавжуд эмас. Шу сабабли даъвогарнинг 3 571 890 сўм асосий қарз ундириш талаби суд мажлисида ўз тасдиғини топмаганлиги ва асоссизлиги сабабли уни қаноатлантириш рад қилиниши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, олдиннан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “O’z gr s rvis” акциядорлик жамиятининг манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “O’z gr s rvis” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев