Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7516 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение R SUL KB R BOG Ответчик / Подсудимый GROUPTE TIL
Source ID c0bef4b2-4f93-49c1-9b51-f53b714976aa Claim ID PDF Hash 6ed276ebd293c140... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7516-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 4 ноябрь Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “R SUL KB R BOG’L RI” фермер хўжалиги манфаатида Жиззах вилоят Арнасой тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6.378.400 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Кенжаев (раҳбар)ларнинг иштирокида кўриб очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “R SUL KB R BOG’L RI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Жиззах вилоят Арнасой тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 6.378.400 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада Кенгаш ва жавобгар суд муҳокамасида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Кенгаш ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Аниқланишича, аризачи “N MUN -DIYOR” хусусий корхонаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, уни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Мазкур ҳолатда ҳолатда суд, даъвогар “N MUN -DIYOR” фермер хўжалиги манфаатида Жиззах вилоят Арнасой тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6.378.400 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд ҳаражатларини ва давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди. Мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасининг кўрмасдан қолдириш юзасидан даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “R SUL KB R BOG’L RI” фермер хўжалиги манфаатида Жиззах вилоят Арнасой тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6.378.400 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати Жиззах вилоят Арнасой тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “R SUL KB R BOG’L RI” фермер хўжалигининг даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши юзасидан тўланиши лозим бўлган 412.000 сўм давлат божини тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров