Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8687 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Agr m sh m t r t xs rvi Ответчик / Подсудимый
Source ID a48d4bad-b926-407c-9f70-445ca9e8f9e4 Claim ID PDF Hash bca417f4fa98d04b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2-моддаси нинг 2 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
онуннинг 71-моддаси онуннинг 71 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-2503/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** 2025йил04ноябрь Термизтуманлараро иқтисодий судининг судьяси****нинг раислигида, судья ёрдамчиси****нинг котиблигида, даъвогар “Agr m sh m t r t xs rvi ”масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгарТермизтуманиЙўллардан фойдаланиш **** Давлат муассасасиганисбатанкиритгандаъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар раҳбари****(паспорт асосида), вакили****(23.10.**** йилдаги15-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакилиА.Қўрбошев(23.10.**** йилдаги 01-09/****сонли ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида,очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Agr m sh m t r t xs rvi ” **** (кейинги ўринларда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** тумани Йўллардан фойдаланиш **** Давлат муассасаси (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан хизмат кўрсатиш шартномасига асосан юзага келган **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня ҳамда суд **** ундиришни сўраган. Суднинг **** мувофиқ ишга низонинг предметига **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган жавобгар вакилитарафлар ўртасида 08.05.**** йилда тузилган55-сонлишартнома Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигинимаълум қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Термиз туманиҒазначилик хизмати бўлими судга04.11.2**** йилдаги ****2-сонли маълумотномани **** этиб, тарафлар ўртасида08.05.**** йилда тузилган55-сонли******** сўмлик шартнома Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигинимаълум қилган. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича,тарафлар ўртасида08.05.****йилдаАвтомобиль махсус техника ва механизмларига техник хизмат кўрсатишбўйича55-сонлиэлектроншартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1- бандига кўра,даъвогар жавобгарнинг топшириғига биноан унга тегишли автомобиль махсус техникаларига диагностика, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиши,жавобгар эса кўрсатилган хизматни қабул қилиб, мазкур шартнома шартлари асосида тўловларни амалга ошириш **** олган бўлиб,шартноманингумумий қиймати56**** (беш юз олтмишмиллион) сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 3.2-бандига асосан,даъвогар **** ишларни тарафлар ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топшириши, шартноманинг 3.1-бандига биноан жавобгар шартнома қийматининг 15 фоиз қисмини хизмат кўрсатилишидан олдин жавобгарнинг **** ҳичсоб варағига пул кўчириш йўли билан тўловни амалга ошириши, тўловнинг қолган қисмини эса хизматлар тўлиқ кўрсатиб бўлингач, ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган санадан 5 **** иш куни ичида тўлаб бериш **** олган. Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгаргажами ****сўмликтехник хизмат кўрсатилганлигибўйича22.09.**** йилда ****-сонли, 01.12.****йилда ****-сонлива 29.12.**** йилда ****-сонли электронҳисобфактураларрасмийлаштирилганбўлиб, жавобгарнинг шартномавий **** келиб чиққан **** сўм қарздорлиги ишда тўпланган ҳужжатларга асосан ўз таслдиғини тўлиқ топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён-ФК)нинг ****-моддасига кўра, **** - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни ****, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини **** **** бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг **** **** талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.**** шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, ****-моддасига кўра, **** **** шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим **** **** керак. Бироқ, ишни кўриш жараёнида тарафлар ўртасидаги 08.05.**** йилдаги 55-сонлишартнома амалдаги қонунчиликка биноан расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 2-моддасига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат Истеъмолчиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан тадбиқ этилади. Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун **** учун давлат Истеъмолчилари деганда қуйидагилар тушунилади: 1) бюджет Истеъмолчилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари; харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар; давлат **** жамғармалари; бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар; 2) корпоратив Истеъмолчилар: давлат ****; устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар. Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат: электрон дўкон; бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш; тендер; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон ****ҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа **** турлари. Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон ****ҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди; фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш **** Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан боғлиқ бўлган давлат хариди; илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан **** ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди; нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди. Жавобгар эсадавлат муассасаси ҳисобланиб,амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилотитоифасига мансуб бўлган ҳолдадаъвогарбиланҚонунга кўра тўғридан-тўғри шартнома тузиш ваколатига эгасубъектлар тоифасига кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ****-моддаси учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан **** маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг28.02.**** йилдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-****-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек Истеъмолчиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари **** тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва **** у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг22.11.**** йилдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан22.12.**** йилда ****-**** билан рўйхатдан ўтказилган)нинг ****-бандида,истеъмолчиларнинг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб берилмаслиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб,суддаъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг ****-моддаси биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта **** даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, ****, ****, ****- моддаларини қўллаб, суд қ аро р қ и л д и : Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан тўланган****сўм давлат божи ва******** почта **** ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****