Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13905 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 809fadc5-4036-429d-8dbf-194f62170132 Claim ID PDF Hash 71a61a3dbe41d3e5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13905-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 4 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********» АЖнинг жавобгар «**********» МЧЖдан даъвогар «**********» АЖ фойдасига 106 862 840 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили ******* (ишончномага асосан), жавобгарнинг вакили ************ (ишончномага асосан), Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : «**********» АЖ(кейинги ўринлардадаъвогра деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «**********» МЧЖ(кейинги ўринларда-жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 30 майда улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил октябрь ҳолатига 106 862 840 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 106 862 840 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили жавобгар истеъмол қилган табиий газ ҳақини тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, фақат почта харажатини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида қатнашгна жавобгарнинг вакили қарзларни тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 30 майда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470 моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб китоби қилинган ва 2025 йил октябрь ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилган табиий газдан муддати ўтган қарздорлиги 106 862 840 сўмни ташкил этган. Жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Лекин, суд мажлиси муҳокамасига қадар жавобгар даъво талабидаги 106 862 840 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақини тўлиқ тўлаб берган ва бу ҳақда даъвогар судга тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини тақдим этди. Бундан кўринадики, жавобгарнинг қарздорлиги тўлаб берилган. Шу сабабли суд даъвонинг қаноатлантириш рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 2 137 256 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан даъвогар «**********» АЖ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «**********» 2 137 256 сўм давлат божи ундирилсин. МЧЖдан Республика бюджетига Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов