← Назад
Решение #2852751 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья –****
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья –*****
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
****
****
2025 йил 4 ноябрь
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати****раислигида, ҳайъат аъзолари******овдан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси **** котиблигида, **** фермерлар кенгаши вакили **** (****
йил 5 июндаги ишончнома асосида), даъвогар **** фермер хўжалиги вакили ****
(ишончнома асосида) иштирокида, **** туманлараро иқтисодий судининг ****сонли иқтисодий иш доирасида **** йил * мартда қабул қилинган ҳал қилув
қарори устидан **** томонидан **** фермер хўжалиги манфаатида берилган
апелляция шикояти бўйича ишни вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд **** кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
**** фермерлар кенгаши (бундан буён матнда-кенгаш деб юритилади) ****
фермер хўжалиги (бундан буён матнда-даъвогар деб юритилади) манфаатида
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган
жамияти(бундан буён матнда-жавобгар деб юритилади)га нисбатан топширилган
81 тонна пахтани уруғлик пахта деб қайта расмийлаштириш****юклашва ****
сўм жарима қўллашни сўраган.
**** туманлараро иқтисодий судининг **** йил 16 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинган.
Ҳал қилув қарордан норози бўлиб, **** томонидан даъвогар манфаатида
апелляция шикояти берилган ва унда **** туманлараро иқтисодий судининг ****
йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани
қаноатлантириш сўралган.
Суд муҳокамасининг жойи ва **** тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган жавобгар вакили суд **** келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) ****-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд **** суд муҳокамасини ўтказиш **** ва
жойи **** тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини(протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати мазкур ишнижавобгарвакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд **** иштирок этган кенгашва даъвогар вакиллари апелляция
шикоятида баён этилган **** такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъатиишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган **** иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни вабиринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича,тарафлар
ўртасида**** йил13 июлда “Уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда ҳарид қилиш
бўйича”**** -сонли фъючерс шартномаси тузилган.
Шунингдек, даъвогар ва **** устидан назорат қилиш инспекцияси
қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази”
Давлат муассасасиўртасида **** йил 5 июнда“Уруғлик ғўза майдонларида
мониторинг ўтказиш, апробация кўригига ва сифатли пахта териш тадбирига
тайёрлаш” юзасидан****Х/У–сонли шартномаимзоланган.
Мазкур шартнома юзасидан тегишли ташкилотлар иштирокида **** йил
12 август куни апробация далолатномаси тузилган бўлиб, далолатномага асосан
фермер хўжалиги томонидан етиштирилган пахта хосили 1-гуруҳ учун 45 гектар
майдонга 81 тонна сифатли уруғлик пахта олиниши кутилаётганлиги аниқланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг1.1 бандида “Хўжалик” ўзининг ****
йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес режа)га асосан 45 гектар ер
майдонидан 5 навли, 74,**** тонна пахта хом ашёсини “Буюртмачи”га етказиб
бериши, “Буюртмачи” эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг
4.1-бандига мувофиқ **** тўлаш **** ўз зиммасига олади,деб кўрсатилган.
Даъвогарнинг фикрича,ўзи томонидан етказиб берилган уруғлик пахта
хом-ашёси техник пахта сифатида қабул қилинган.
Юқоридаги ҳолатларни асос қилиб, кенгаш даъвогар манфаатида даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатантопширилган
81 тонна пахтани уруғлик пахта деб қайта расмийлаштириш **** юклаш ва ****
сўм жарима қўллашни сўраган.
Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар
исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани
ҳолда даъвони рад этиш **** тўғри хулосага келган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз
тан олинади.
Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
ИПК13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон
РеспубликасиКонституциясива қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ****-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ, **** шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу кодекс ****-моддасига мувофиқ, **** **** шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим **** **** керак.
Бироқ,даъвогар ўз даъво талабида қайта расмийлаштиришни сўраётган
81 тонна пахтанинг тегишли тартибда расмийлаштирилиб топширилганлиги
тасдиқловчи ҳужжат(****-фактура)ва далилларни судга **** қила олмаган,
қолаверса суд **** ҳам кенгаш ва даъвогар вакиллари ушбу ҳужжатлар мавжуд
эмаслигини билдиришди.
Ваҳоланки, ИПК68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Мазкур ҳолатда,жавобгарга нисбатантопширилган 81 тонна пахтани
уруғлик пахта деб қайта расмийлаштириш **** юклашҳамда шундан келиб
чиққан ҳолда**** сўм жарима қўллаш**** даъво талаблариасоссиз ҳисобланади.
Шу
сабабли
биринчи
инстанция
суди
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш **** тўғри хулосага келган.
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
ИПК****-моддасига асосан суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-****-сонли қарорининг 3-бандига кўра, фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар ****
этиш.Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмайди.
Шунга асосан,ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд
****даъвогар **** фермер хўжалиги зиммасига юклашни, бироқ, даъвогарнинг
давлат божи тўловидан озод қилинганлигини ва апелляцияшикояти беришда
**** сўм почта **** олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13, ****, ****, ****,
****-моддаларини қўллаб судлов ҳайъати
қарорқилади:
**** туманлараро иқтисодий судида юритилган****-сонли иқтисодий иш
доирасида ****5 йил16 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
**** фермерлар кенгашининг **** фермер хўжалиги манфаатида берган
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод қилинганлиги ва почта ****
олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга кирган.
Қарор устидан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарор қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида, Хоразм вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши
мумкин.
Раислик этувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****