Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9774 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7b9fe6bf-206e-418e-9ddb-c52bb64c8bdc Claim ID PDF Hash 48b4ca53f7b7002d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Респбликаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/9774-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 4 ноябрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогарАААнинг жавобгар БББ ҳисобидан 15 395 626,34 сўм асосий қарз, 53 884,69 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили И.Худайназаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан 15 395 626,34 сўм асосий қарз, 53 884,69 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ қопланганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгарнинг судга маълум бўлган манзилига белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида ажрим юборилган бўлсада, жавобгар ва ғазначилик вакили шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади; иккинчи қисми асосан эса ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 1 ИПКнинг 170-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 16 апрелда 1091549-сонли хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар хизматлар кўрсатиш, даъвогар эса кўрсатилган хизматлар қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун даъвогар белгиланган муддатларда тўловларни тўлашлиги белгиланган. Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан ўз зиммасидаги мажбурият бажарилиб, жавобгарга хизматлар хақи тўлаб берилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, хизматлар кўрсатилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан 15 395 626,34 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогардан 15 395 626,34 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. 2 Бироқ, ишни кўриш давомида жавогар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги аниқланиб, ушбу холат даъвогарнинг маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 53 884,69 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда жавобгар қарзларини тўлиқ тўлаганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. 3 Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин. БББ ҳисобиданААА фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. БББдан бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 4