Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1146 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 12f2c7c3-05ec-4c7f-b5a2-8d7dfc06a15b Claim ID PDF Hash b128080db2068351... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК 744-моддаси ФК 744 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1146-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қанликўл тумани 2025 йил 4 ноябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ даъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 46.076.899 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 1.819.473 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ХХ (2025 йил 01 августдаги 03-03/38-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХ Қанликўл филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 46.076.899 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 1.819.473 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХ ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ХХ ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловларни амалга оширилганлиги боис, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, ХХва ХХ ўртасида 2024 йил 19 февраль куни № 35-F/ХХ- 26967/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда Кредит шартномаси деб юритилади) имзоланган. Кредит шартномасининг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 129.448.800 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредит маблағлари ҳосил етиштириладиган йилнинг 01 сентябрь санасига қадар агротехник тадибирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма ой тақдим қилинадиган буюртнома асосида босқичма босқич ажратилади, кредит бўйича йиллик 10 фоиз билан кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Бироқ, жавобгар шартноманинг ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ равишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга оширишни таъминламаган ҳамда 2025 йил 8 сентябрь ҳолатига 46.076.899 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 1.819.473 сўм фоиз қарзи юзага келишига йўл қўйган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд даъвогаролдидаги 46.076.899 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 1.819.473 сўм фоиз қарзиниундиришни асосли деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан муддати ўтган кредит қарзини ҳамда фоиз қарзини қисман тўланганлиги, қолган 44.266.713 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 896.004 сўм фоиз қарзини бугунги кунга қадар тўланмаганлиги, ушбу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 44.266.713 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 896.004 сўм фоиз қарзи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 957.927,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов