Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1164 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5e758751-d8ae-45f9-b6c5-e00108373bce Claim ID PDF Hash bc3cee9a3e07493b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФК 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1164-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қанликўл тумани 2025 йил 4 ноябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ даъвогар ХХ манфаатида жавобгар ХХ ХХ ҳисобидан 221.390.512 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 29.500.469 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ХХ (2025 йил 01 августдаги 03-03/38-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХ Қанликўл филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХнинг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 221.390.512 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 29.500.469 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХ ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ХХ ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб ва бу юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришини сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “ХХ ва ХХ ўртасида 2024 йил 06 февраль куни № 35-F/ХХ- 18456/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда Кредит шартномаси деб юритилади) имзоланган. Кредит шартномасининг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 250.099.200 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредит маблағлари ҳосил етиштириладиган йилнинг 01 сентябрь санасига қадар агротехник тадибирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма ой тақдим қилинадиган буюртнома асосида босқичма босқич ажратилади, кредит бўйича йиллик 10 фоиз билан кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган асосий кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзи қайтарилмаган ва натижада221.390.512 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 29.500.469 сўм фоиз қарзи вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар белгиланган муддатларда кредит қарздорлигини тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар кредит қарздорлигини тўлиқ тўланганлиги ва ушбу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда унинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 5.017.819,62 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов