← Назад
Решение #2852767 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1141-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қанликўл тумани
2025 йил 4 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ
даъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 24.871.440 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва 2.196.591 сўм фоиз қарзи ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ХХ (2025 йил 01 августдаги 03-03/38-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, ХХ Қанликўл филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХнинг (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 24.871.440 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 2.196.591 сўм
фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХ ва
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакиллари иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда
суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ХХ ва
жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб ва бу юзасидан
маълумотнома тақдим қилиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ундиришини сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи даъвогар
вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, ХХ ва ХХ ўртасида 2024 йил 15 февраль
куни № 35-F/ХХ- 26071/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
Кредит шартномаси деб юритилади) имзоланган.
Кредит шартномасининг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан
жавобгарга 108.669.600 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредит маблағлари
ҳосил етиштириладиган йилнинг 01 сентябрь санасига қадар агротехник
тадибирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма ой тақдим
қилинадиган буюртнома асосида босқичма босқич ажратилади, кредит
бўйича йиллик 10 фоиз билан кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, қарз олувчи эса олинган
кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда
қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган
асосий кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзи қайтарилмаган ва
натижада24.871.440 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 2.196.591 сўм фоиз
қарзи вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар
белгиланган
муддатларда
кредит
қарздорлигини
тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди,
бироқ жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар кредит қарздорлигини
тўлиқ тўланганлиги ва ушбу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим
қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда унинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 541.360,62 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов