← Назад
Решение #2852774 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онунини | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2503/13949-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков, судья
ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ““SQB
INSUR N E” SUG`UR
K
NIY SI” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “N RGIZ S RQ DURD N L RI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 27 889 652 сўм етказилган зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси ““SQB INSUR N E» SUG`UR
K
NIY SI” АЖ
(даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
“N RGIZ S RQ DURD N L RI” масъулияти чекланган жамияти
(жавобгар) ҳисобидан 27 889 652 сўм етказилган зарар ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан “ 'ZBEKIS N S N
-QURILIS B NK”
АТБ низонинг низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата, даъвогар ва “ 'ZBEKIS N S N
-QURILIS B NK”
АТБ суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Палата ва даъвогар ишни ўз вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Шу боис, суд ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
палата, даъвогар ва “ 'ZBEKIS N S N
-QURILIS B NK” АТБ
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
ИПК 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли ишлар, 26-моддасида эса
иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низолар кўрсатиб ўтилган.
Аниқланишича, Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2025 йил
30 октябрдаги 24-сонли маълумотига кўра, жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли DFU қарорига асосан
тугатилганлиги аниқланди.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, суд агар иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш
юритишни тугатади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019
йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда, жавобгар тугатилганлиги ва давлат реестридан
чиқарилганлиги учун низо судда кўриш учун тегишли бўлмаганлиги сабабли,
ИПК 110-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни,
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунини
18-моддасига талабларига асосан давлат божини ундирувсиз қолдиришни,
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида қайд этилганларга ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 25,26, 110, 111, 118, 195-моддаларини қўллаб,
суд
ажрим қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
““SQB
INSUR N E”
SUG`UR
K
NIY SI” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
““SQB INSUR N E” SUG`UR
K
NIY SI” акциядорлик
жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлар
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибидашикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков