Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/3376 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья SHARIPOV DILSHOD SABUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bd814a9a-cf2b-4e34-848b-abfcc8713e75 Claim ID PDF Hash 58ade03f38ca2d51... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
аролик Кодекси 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*******************-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ *****************2025 йил 04 ноябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья *********************************************************** ******************************** даъвогар ****************** манфаатида, жавобгар ******************га нисбатан ****************** сўм ҳақдорлик ва **********************************************штирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар ****************** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****************** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****************** сўм ҳақдорлик ************************** ташиш харажатлари, 40 653 000 сўм субсидия маблағни ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Кенгаш ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза бўйича фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал ***************************** асосан суд мажлисини Кенгаш ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг вакили тушунтириш бериш, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага асосан жавобгар шартномада келишилган маҳсулотлар билан таъминланганлигини, тўланиши лозим бўлган сумманинг 80 фоиз қисми бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганлигини, қолган 20 фоизини ундиришни, шунингдек ташиш харажатлари бўйича суммани исботлай олмаслигини, асосий қарз, пеня ва субсидияни ундиришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд ************************************ сўмдан ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, Сотувчи эса ушбу товарни етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.******************************* қарорига асосан, шартнома тўлов ******************************* қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисмини эса ******************************** ҳисоб рақамига ўтказиб бериши келишилган. Даъвогар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, жавобгарга счёт-фактурага ва юк хатларига асосан пахта хом ашёси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни амалга оширмаган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, фермерлар кенгаши даъвогарнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари асослидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Иш ҳужжатларига асосан жавобгар, даъвогар томонидан юборилган электрон ҳисобварақ-фактураларни рад этилган бўлса-да, бироқ, жавобгар томонидан иш ҳужжатларига пахта хом ашёсини топширганлик бўйича юкхатларини тақдим қилган бўлиб, шунга кўра жавобгар томонидан пахта хом ашёси қабул қилиб олинган. Шу сабабли суд даъвогарнинг ****************** сўм ҳақдорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жумладан, даъвогар томонидан жавобгар топширилган пахта хом ашёси ****************************************** иш кунидан кечиктирмасдан тўлаш лозим бўлган, шунга кўра жавобгарнинг асосий қарзи (даъвогар судга даъво ариза берган кунга қадар, ****************************************************** қилган. Мазкур ҳолат******************************** бўйича судлов ҳайъати кассация *********************************************************************** * 73-моддасига асосан Ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Юқоридагиларга асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби ****************** сўм ҳақдорликни ундириш талаби асосли ҳисоблайди ва ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан *******************ни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандига асосан сотиб олувчи қабул қилган пахта хом ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда кечиктирилганлиги учун пеня сотувчига тўлаб берилиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогарнинг даъво ********************************** асоссиз ҳисобланади. Чунки, Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмига асосан кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган шунга кўра, асосий қарзнинг 50 фоизини 39 093 225,50 сўмни ташкил қилади.(****************** * 50 фоиз) Юқоридагиларга асосан даъвогар томонидан сўралган пенянинг 39 093 225,50 сўм қисми асосли ҳисоблади. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ********************************************************************** ************************************************************** этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ******************** фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Шунга асосан, қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлигини, жавобгарнинг моддий-аҳволи ҳамда мажбуриятларнинг қисман бажарилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан ********** сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни ****************** сўмга қаноатлантиришни қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, ********** сўм ташиш харажатларини ундириш сўралган, Косон туманлараро иқтисодий судининг ************йилдаги ҳал қилув қарори билан мазкур талаби жами ундириш сўралган *********** сўм қисми билан қамраб олиниб, муҳокама қилинган ва даъво талаби рад этилган бўлса, даъвогар томонидан такроран мазкур суммани ундириш бўйича судга даъво ариза берилган. Шунга кўра, даъво аризанинг мазкур талабининг ташиши харажатларини ундириш қисмини иш юритишдан тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ******************** ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади. Бундан ташқари, жавобгар томонидан электрон ҳисоб-фактура *******************қабул қилмаганлигини учун фермер хўжалигига берилиши керак бўлган ололмай қолган субсидия ***************диришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг *********************************************************************** *********************************************************************** ************************омонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 2025 йил 1 мартгача 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш” белгиланган. Шунга кўра, мазкур ҳолат бўйича даъвогарнинг субсидия маблағини жавобгардан ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт (исботлаш мажбурияти). ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига, мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг *************************** янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги *******************инг 3-бандига киритилган ўзгартиришга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг ташиш харажатларини ундириш қисмини иш юритишни тугатишни жумладан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ****************** сўм ҳақдорлик, ****************** сўм пеня ва олдиндан тўланган ****************** ундиришни, давлат божини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлаб, жавобгардан Республика бюджетига ****************** сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг рад этилган талаблари бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74,118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талабидаги ташиш харажатларини ундириш қисми иш юритишдан тугатилсин. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******************дан даъвогар ****************** фойдасига ****************** сўм ҳақдорлик, ****************** сўм пеня ва олдиндан тўланган ******************сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ******************дан Республика бюджетига ****************** сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ******************дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ****************** сўм видеоконференция харажати ундирилсин. Даъвогарнинг давлат божидан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья -*********