← Назад
Решение #2852787 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 210 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| амда ИПК | 18 | — | law | |
| онуни | 148 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12473-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
С.Джураев (ишончнома асосида), қарздор вакили С.Джурае (ишончномасиз
асосида), суд бошқарувчиси С.Джурае иштирокида, аризачи “С.Джурае”
акциядорлик жамиятининг қарздор “С.Джурае” масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“С.Джурае” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда –
аризачи ва(ёки) кредитор) ва “С.Джурае” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда – жавобгар ва(ёки) қарздор) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, тўловга қобилиятсиз деб
эътироф этиш, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги
ажрими билан аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги иш юритиш учун қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда қарздорга нисбатан кузатув
тартиб-таомили жорий қилинган. Ушбу ажрим билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигидан махсус аттестатга
эга бўлган муваққат бошқарувчиси номзодини тақдим этиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг муваққат бошқарувчиси
номзодини тавсия этиш тўғрисидаги 2025 йил 28 августдаги 08-26/1987-сонли
хати инобатга олиниб, қарздорга Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
таклифига кўра, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Эралиев Азизжон
Халилович муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Суднинг ажрими билан “С.Джурае” МЧЖ, “С.Джурае” МЧЖ ва
“С.Джурае” МЧЖни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили ариза бўйича қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи А.Эралиев ариза
бўйича ўз тушунтиришини бериб, суднинг ажримлари билан қарздорга
нисбатан кузатув таомили жорий қилинганлиги ва муваққат бошқарувчи этиб
тайинланганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлиги,
қарздорнинг кредиторларини аниқланганлиги, кредиторларнинг талаблари
реестри юритилганлиги, қарздорга нисбатан кузатув ишлари Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни талаблари
асосида олиб борилганлигини, қарздор ҳозирги кунда фаол фаолият
кўрсатмаётганлиги, қарздор ҳисобида пул маблағлари йўқлиги, кредиторлар
томонидан муваққат бошқарувчига иш ҳақи тўлаш масаласи кўрилиб, ҳар ойда
энг кам меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг 10 баробари миқдорида иш ҳақи
тўлаш таклифи тасдиқланганлигини, кузатув давомида олиб борилган
таҳлилларга кўра, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлигини, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг тугатиш
тартиб-таомилига ўтишни маълум қилган.
Учинчи шахслар “С.Джурае” МЧЖ, “С.Джурае” МЧЖ ва “С.Джурае”
МЧЖ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, у суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни муваққат Учинчи шахслар “С.Джурае” МЧЖ,
“С.Джурае” МЧЖ ва “С.Джурае” МЧЖ иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади.
ИПК 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг
банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд
томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) 5-моддасига асосантўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмига биноан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади, бешинчи қисмига кўра эса кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга
мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи
далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур
талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар,
нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонуннинг
52-моддаси
биринчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи ва қарздор ўртасида
2018 йил 13 ноябрда 03-сонли кафиллик шартномаси имзоланиб, аризачи ва
“S Y UN L NE ” МЧЖ ўртасида тузилган 2018 йил 8 августдаги
196-сонли кредит шартномаси юзасидан 5 000 000 000 сўмга кафил бўлган.
Мазкур кредит шартномаси ва кафиллик шартномаси бўйича қарздор
ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун суднинг қарздорликни ундириш
ҳақидаги ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Хусусан,
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг:
4-1202-2101/658-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 26 июлдаги ҳал қилув
қарори билан “S Y UN L NE ” МЧЖ, “SIRD RYO UNIVERS L
QURULISH” МЧЖ ва “BEKZODSHER-QURILISH SERVIS” МЧЖ ва қарздор
ҳисобидан аризачи фойдасига солидар тартибда 1 125 142 546 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи ва 16 000 сўм почта харажатлари;
- 4-1202-2102/133-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 19 февралдаги
ҳал қилув қарори билан “S Y UN
L NE ” МЧЖ, “SIRD RYO
UNIVERS L QURULISH” МЧЖ ва “BEKZODSHER-QURILISH SERVIS”
МЧЖ ва қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига солидар тартибда
2 088 286 281 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 17 840 сўм почта харажатлари;
- 4-1202-2301/645-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 26 майдаги
ҳал қилув қарори билан “S Y UN
L NE ” МЧЖ, “SIRD RYO
UNIVERS L QURULISH” МЧЖ ва “BEKZODSHER-QURILISH SERVIS”
МЧЖ ва қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига солидар тартибда
657 740 488,96 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 30 000 сўм почта
харажатлари;
- 4-1202-2301/1441-сонли иқтисодий иш бўйича 2024 йил 9 февралдаги
ҳал қилув қарори билан “S Y UN L NE ” МЧЖ ва қарздор ҳисобидан
аризачи фойдасига солидар тартибда 1 037 085 782,62 сўм кредит фоизи
ундириш белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўрнишича, 4-1202-2301/1441-сонли иқтисодий
иш бўйича 2024 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро
варақаси Мажбурий ижро бюросига топширилган бўлиб, Мажбурий ижро
бюроси Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида 1 057 827 498,27 сўм
қарздорликни ундириш юзасидан ижро иши мавжудлиги аниқланди.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг
илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан
аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни
кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Муваққат бошқарувчи А.Эралиев томонидан 2025 йил 10 октябрдаги
кузатув таомили ҳисоботи тақдим қилиниб, унга кўра жамият (қарздор)
аризачидан 5 000 000 000 сўм, Сирдарё вилоят солиқ бошқармасидан
13 013 297,62 сўм, бюджет маблағларидан 27 476 324 сўм, ҳисобот тузиш
кунига қадар кредиторлардан жами қарзи 5 040 489 621,62 сўмни ташкил
қилганлиги аниқланди.
Муваққат бошқарувчиси А.Эралиевнинг қарздорнинг молиявий ва
моддий аҳволи таҳлили натижасида берган хулосаси бўйича кредиторларнинг
2025 йил 10 октябрда қабул қилинган қарорида кредиторлар реестри жами
5 040 489 621,62 сўм этиб тасдиқлаш, қарздорга нисбатан тўловга
қобилятсизликнинг
тугатиш
тартиб-таомилини
қўллаш,
муваққат
бошқарувчининг ҳисобтини тасдиқлаш юзасидан судга мурожаат қилиш
бўйича қарор қабул қилинган.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, аризачи вакили томонидан
берилган тушунтиришлар ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган
ҳисоботига кўра қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган деб ҳисоблаб, қарздор доимий тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжуд деб ҳисоблайди.
Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Кредиторларнинг биринчи йиғилишида муваққат бошқарувчига ҳақ
тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 баравари тасдиқланганлигини
инобатга олиниб, суд муваққат бошқарувчига ўз вазифасини бажарганлиги
учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 10 баравари миқдорида иш
ҳақи тасдиқлашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қарздорнинг 1-кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 10 октябрдаги
баёнига кўра қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб,
Эралиев Азизжон Халиловични тайинлаш(тавсия этиш) ҳақида қарор қабул
қилинганлигини инобатга олиб, суд аризачи ва муваққат бошқарувчи
томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг
18-моддасига асосан барча суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни 5-6, 26, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 116, 118, 170,176-179,
186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Аризачи
“Асакабанк”
акциядорлик
жамиятининг
қарздор
“BUNYODKOR DILDOR QURILISH” масъулияти чекланган жамиятини
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “BUNYODKOR DILDOR QURILISH” масъулияти чекланган
жамияти тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ва тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Учинчи тоифали суд бошқарувчиси Эралиев Азизжон Халилович
қарздор “BUNYODKOR DILDOR
QURILISH” масъулияти чекланган
жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга ҳақ тўлаш
кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгилансин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Эралиев зиммасига:
- қарздор “BUNYODKOR DILDOR
QURILISH” масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш
юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган суд
ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга
риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга
тақдим қилиш;
- Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни 148-моддасига биноан қарздор “BUNYODKOR
DILDOR
QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек
тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақларини
аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур ҳисобварақлардаги пул
маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказиб,
тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган
ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ва судга ўз
фаолияти тўғрисида ҳисоботни эслатмасиз, қарздорнинг молиявий аҳволи
ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш
жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот тақдим этиш, кредиторлар билан
ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин судга тугатишга доир иш юритишни
амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисоботни 2025 йил 1 апрелга қадар
тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик
тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 3 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини
мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича
қўшимча равишда банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу
аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб, хулосани
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари (банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса
прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш;
- Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонуни
23
ва
144-145-моддаларида
белгиланган
мажбуриятларни бажариш юклатилсин.
Қарздор “BUNYODKOR DILDOR QURILISH” масъулияти чекланган
жамиятининг бошқарув органлари зиммасига тугатиш бошқарувчиси
тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия
ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини, муҳрлари ва штампларини, моддий
ҳамда бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топшириш
мажбурияти юклатилсин ва мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган
тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида
огоҳлантирилсин.
Муваққат бошқарувчи Эралиев Азизжон Халиловичга ўз вазифасини
бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10 баравари
миқдорида иш ҳақи тасдиқлансин.
Қарздор “BUNYODKOR DILDOR QURILISH” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатилари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи
шахсларга, Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлимига, Сирдарё
вилоят солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков